Боласини 30 минг рублга сотган ўзбекистонликларга жиноий иш очилди

Боласини 30 минг рублга сотган ўзбекистонликларга жиноий иш очилди

10 октябрь куни Воронеж вилоятининг Коминтерн туманида ўз чақалоғини 30 минг рублга сотишга уринган ўзбекистонлик 29 яшар аëл ва унинг 39 яшар фуқаровий эрига нисбатан жиноий иш очилди. Сўроқ давомида ота-она Ўзбекистонга қайтиш учун билетга пул топиш мақсадида чақалоқни сотганини билдирган.

10 октябрь куни Воронежнинг Газовая кўчасида бу аёл ва эркакка болани сотиб олиш учун пул берган ва улардан олди-сотди ҳақида тилхат ëздириб олганлар полиция махсус бўлимининг оператив ходимлари бўлиб чиқди. Икки нафар Ўзбекистон ватандоши болафурушликда айбланиб қўлга олинди.

Ҳодиса тафсилотларини маълум қилган Воронеж вилоят Тергов қўмитаси расмийси адлия майори Елена Мануковская¸ чақалоқнинг 30 минг рублга “нархланганини” айтади. “Уларни суд қарори билан ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилиниши кутилаяпти. Янги туғилган қизалоқ тиббий муассасага юборилди ва ўша ерда қолмоқда”, – деди Елена Мануковская.

Терговнинг дастлабки хулосасига биноан, ўзбекистонлик аёл шу йилнинг 8 сентябрь куни ижарага олинган квартирада тиббий ëрдам ва ижтимоий хизматлар иштирокисиз туққан. У боланинг отаси билан шаърий никоҳда яшаб келгани, шу сабабли чақалоққа туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ҳам олинмаганини билдирган.

Дастлабки тергов материалларига кўра¸ боланинг ота-онаси ўз фарзандини сотишга қарор қилганидан сўнг¸ аниш-билиш орқали “харидор” излай бошлади. Терговчилар саволларига берган жавобларидан Россияда вақтинчалик қайд муддати тугаётгани боис¸ болафурушликда айбланаётган муҳожирлар Ўзбекистонга қайтишга қарор қилгани¸ ҳужжатсиз чақалоқни олиб чиқиб кетиш имкони бўлмаганидан¸ уни сотиб пулни йўл кирага сарфлашни режалаганини айтган.

Тергов ходимига кўра, 39 яшар эркак аёлни бошқа эркакдан ҳомиладор бўлганликда гумонлаб, болани ўзиники сифатида тан олмаслигини айтган ва чақалоқни сотишга мажбурлаган. Ҳозирда ўзбек муҳожирлари

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий суғурта тизими жорий этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий суғурта тизими босқичма-босқич жорий этилади. Мазкур тизимни молиявий ...

Ўзбекистонда 2019 йили 37,1 мингта ўлим қайд этилди

Ўзбекистон давлат статитистика қўмитаси жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига айнан қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди. 2019 йилнинг ...

Москва вилоятида беш ёшли тожик қизи ўлимидан сўнг полиция раҳбарияти ишдан бўшатилди

Серпуховода хизмат текширувидан сўнг тўрт нафар полиция ходими ишдан бўшатилди, улар маҳаллий аҳоли томонидан болалар майдончасида шубҳали эркак борлиги тўғрисидаги хабарни ...