Тожикистонда «Агроинвестбанк» икки мингга яқин ходимини ишдан бўшатади

«Агроинвестбанк»нинг икки минга яқин ходими ўз иш жойидан айрилди. Бу борадаги қарор Alvarez&Marsal халқаро консалтинг компанияси ва Европа Тараққиёт ва тикланиш банки тавсиясига биноан қабул қилинди, дейилади молия муассаси хабарида.

Бундан аввал тарқатилган хабарда, Alvarez&Marsal халқаро консалтинг компанияси Тожикистондаги иккита банк– «Таджиксодиротбанк» ва «Агроинвестбанк»ка молиявий инқироздан чиқиб кетиши учун ёрдам бериши ҳақида маълум қилинган эди. Бу компания мазкур банкларнинг муаммоларини бартараф этиш режаси устида иш олиб боради. ЕТТБ бу ишларни амалга ошириш йўлида техник ёрдам кўрсатади, дейилади ТР Молия вазирлиги хабарида.

«Бизга, банк пул маблағларини қабул қилмай ва кредит бермайдиган, пул ўтказиш тизими мунтазам ишламайдиган вазиятда ходимларнинг катта армиясини сақлаб туришга эҳтиёж йўқлигини айтишди», – дейди ўз исмини ошкор қилишни истамаган банк раҳбарларидан бири.

Унинг сўзларига қараганда, банк тажрибали мутахассислар билан осонликча хайралаша олмайди. «Биз банкни қутқариб қолиш мақсадида шу қадамни қўйдик», -дейди банк раҳбари.

Тожикистонда Банк инқирози 2015 йилда бошланган, ўшанда бир вақтнинг ўзида тўртта кредит муассасаси – «Точиксодиротбанк», «Агроинвестбанк», “Тоджпромбанк” ва “Фононбанк” омонатчилар ва ҳамкорлар олдидаги қарзларни тўлай олмаган эди. Ўшанда Миллий банк нотўғри менеджмент ва кредитларнинг узилмагани оқибатида банкларда инқироз бошланганини, бунинг оқибатида нақд пул етишмовчилиги юзага келганлигини маълум қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар тўлов эвазига иш стажи олиши мумкин

Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳам эндиликда пенсия тўланиши мумкин. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати ...

Gm uzbekistan россияда тўрт ойдан бери машина сотмаяпти

GM Uzbekistan сентябрь ойида ҳам Россияда бирорта автомобиль сотмади. Августда ҳам, июлда ҳам, июнда ҳам Россияда бирорта Ravon сотилмаган эди. Умуман, Россияда янги ўзбек ...

Иивнинг айтишича, тошкентдаги тиланчиларнинг 15—20 фоизи — тошкентликларнинг ўзи

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йилда Тошкент шаҳрида тиланчилик билан шуғулланаётган 5000 дан зиёд шахс аниқланган. Уларнинг 4000 нафари аёллар ...