Ўзбекистон ва Қозоғистон дипломатик муносабатларнинг 25 йиллигини нишонламоқда

Тошкентда 2017 йил 31 октябрь куни “Ўзбекистон-Қозоғистон: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Маҳаллий ОАВларга кўра, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилаётган халқаро анжуманда вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, икки мамлакат нуфузли таҳлилий марказлари раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

Анжуманнинг шўъба йиғилишларида сиёсат, иқтисод, транспорт соҳаларида ҳамкорликнинг истиқболлари, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларнинг давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашдаги роли каби масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг 2017 йил 16-17 сентябрь кунлари мамлакатимизга ташрифи доирасида икки мамлакат Президентларининг Қўшма баёноти қабул қилинган эди.

Ушбу ҳужжатда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини кенг нишонлаш кўзда тутилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ехҳт)

Жорий йилнинг 16 сентябридан буён давом этаётган Варшавадаги ЕХҲТнинг навбатдаги йиллик анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролик жамияти вакиллари билан ...

Ўзбекистонликлар ўз фуқаролигини йўқотиши мумкин

Хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 1150 кишилик рўйхати эълон қилинди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Ўзбекистоннинг Россиядаги ...

Москва бозорларида ўзбекистон ва тожикистондан келган ўнлаб мигрантлар қўлга олинди

Москва полицияси махсус кучлари ва миграция хизмати «Садовод» бозори ҳамда «Москва» савдо марказида кенг кўламли рейд ўтказди, деб ёзади «Кун.уз» нашри. Фото: by_naikon/ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400