Лола Тилляева-Каримованинг навбатдаги даҳмазаси

Отаси Хэллоуин байрамини нишонлашни таъқиқлаб кетган бўлса-да, ёлланма киллер сифатида кийиниб олиб, шов-шувли байрамни нишонлаган Лола Каримова юртдошлари ўртасида англашилмовчиликларни вужудга келтирди, дея хабар беради Life.ru

Лола-Тилляева-Каримованинг отаси томонидан таъқиқлаган Хэллоуин байрамини нишонлаши кўпчилик юртдошларининг нафратини келтирди. У Хэллоуин байрамини Квентин Тарантинонинг “Биллни ўлдириш керак” деб номланадиган фильмидаги ёлланма киллер қора Мамба тимсолида нишонлаган.

Лола Каримова-Тилляева. Фото: instagram/lola_tillyaeva

 Лола ушбу расмини ҳатто Instagram тармоғида ҳам эълон қилган. Бироқ Лоланинг бу саъй-ҳаракатларини юртдошлари яхши тушунмаганликлари туфайли унга нисбатан ўз нафратларини ошкора тарзда билдирган.

Чунки 2011 йилда Ўзбекистонда ушбу байрамни нишонлаш қонунан таъқиқланган эди. Ушбу байрамни нишонлашни таъқиқлаш масаласи эса унинг отаси, шу пайтда мамлакатни бошқарган Ислом Каримов томонидан илгари сурилганди.

Таъкидлаш жоизки, бу Лоланинг аҳоли нафратига гирифтор бўлган ягона расми эмас. Яқинда Лола ижтимоий тармоққа танасига ёпишиб турадиган оч рангли кўйлак билан тушган фотосини жойлаштириб, халқ орасида жиддий танқидга учраганди.

 Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

К. раббимов: “жаноб президент” номли видео фильмни кўрдим

Ҳозиргина Ўзбекистон иккинчи Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир ярим йиллик фаолиятига бағишланган ярим соатлик "Жаноб Президент" номли видео фильмни кўрдим. Фильм бир қанча ...

40 нафар ўзбекистонлик қозоғистонда музлаб қолишига оз қолди

Остона-Петропавловск автомобиль йўлининг 167 километрида қутқарувчилар автобусдан қирқ нафар йўловчини, Ўзбекистон ва икки нафар Қозоғистон фуқароларини қутқариб олган. Бу ...

Бошлиқ ўзгарса, иш  услуби ўзгаради…ми ?

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси  бошлиғи қилиб подполковник Очилов Хуршид Абдиназарович тайинланди. Бу ...