Ўзбекистон минтақада энг йирик бўлган ГЭСлардан бирини қурмоқчи

Ўзбекистон минтақада энг йирик бўлган ГЭСлардан бирини қурмоқчи

Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик гидроиншоотлардан бири бўлмиш Пском ГЭСи қуриш мақсадида лойиҳа-тадқиқот ишларига киришди.

Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Пском дарёсига қуриладиган янги гидроэлектростанция Ўзбекистонда Чорвоқ ГЭСидан кейин иккинчи ўринда туради ва минтақадаги энг йирик ГЭСлардан бирига айланади. Унинг қуввати 400 МВт га тенг бўлиб, бир йилда ўртача 900 миллион киловатт/соат электроэнергия ишлаб чиқаради.

Мутахассисларнинг фикрича, лойиҳанинг умумий қиймати 800 миллион доллардан ошиб кетади. Лойиҳанинг катта қисмига Ўзбекистоннинг ўзи сармоя киритади. Бундан ташқари Хитойнинг Эксимбанки томонидан 240 миллион долларга яқин кредит маблағларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

«Янги станция нафақат Тошкент вилоятини электроэнергия билан таъминлайди ва барча тизимдаги оғирлик юкларни ечади, балки республикаучун сув хўжалик аҳамиятига ҳам эгадир. Жумладан, иншоат аграр соҳани сув билан таъминлашни кафолатлайди», – деди «Ўзбекгидроэнерго» манба.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 430 дан ортиқ дарё бор. Ҳар йили республикада 60 миллиард киловатт/ соат электроэнергияси ишлаб чиқарилади, шундан 6,5 миллиарддан ортиғи ГЭСлар ҳиссасига тўғри келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекнинг жони шунчалик арзонми?

Кеча Россиянинг Тула областида ўзбекистонлик аёлнинг барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирилишини кўрдим. Юрагим ачишиб кетди. Қўлингизга нина санчиб кўринг, тиғ азобини ҳис ...

Ўзбекистон мхх тизимларида кенг кўламли тозалаш кетмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг айрим раҳбарлари шаънига кескин айбловларни билдирди. (more…)

3000 минг доллар пора олган чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани жиноий ишлар бўйича суди раиси пора олишда айбланиб ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Судья 3000 минг доллар пора олганликда ...