Польшанинг Solaris Bus & Coach S.A. компанияси Ўзбекистон бозорига жамоат транспортларини етказиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Мазкур компаниянинг делегацияси шу ҳафтада Тошкент шаҳар ҳокимиятида музокара олиб борди ва шаҳар жамоат транспорти тизимининг асосий талаблари ҳамда Solaris нинг имкониятларини муҳокама қилинди.
– Биз ишлаб чиқаётган жамаот транспортларининг барча турлари кенг кўриб чиқилди. Айни дамда, автобус ва трамвайларни етказиш имкониятларини амалга оширишга урғу берилмоқда. Биз ҳаммасини муҳокама қилишга улгурмадик, лекин умид қиламизки, кейинги учрашувлар барча муаммоларни янада батафсил муҳокама этишга имкон беради, – дейди Solaris Bus & Coach S.A савдо ва лойиҳалар бўлими раҳбари Пауло Сантос.
– Бугунги кундаги муҳим муаммолардан бири жамоат транспортлари тизимининг бандлиги, яъни иш кунининг бошланиши ва якунланишида йўловчилар жуда кўп, қолган вақтларда эса айрим йўналишларда жуда кам бўлади. Тошкент учун айнан тирбанд вақтда ва иш кунининг якунида мана шундай муаммоларни бартараф этувчи автобус керак, – деб таъкидлаб ўтди Пауло Сантос. – Шунингдек, эксплуатация қилинадиган автобуслар суюлтирилган газ асосида ишлаши керак. Компаниямиз мана шундай автобуснинг тақдимотини қилди ва Польшага Ўзбекистонни ўрганиш учун таклиф қилди, – дея таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Польша компанияси автобус, трамвай ва троллейбусларни ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади.