Руслар демографик инқирозга қарши курашиш мақсадида қозоғистонлик эркаклар ёрдамига таянмоқчи

Омск шаҳар ҳокимлигига номзодлардан бири шаҳарда туғилиш кӯрсаткичини ошириш учун Қозоғистондан эркак кишиларни чақириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақида Nur.kz портали timeskz.kz сайтига таяниб хабар тарқатган.

Шаҳар ҳокимлигига номзод Дмитрий Перевальский демографик сиёсатга жиддий эътибор қаратиш ниятида. Номзод ушбу мақсадини амалга оширишда қозоғистонлик эркаклар  ёрдамлашади, деган умидини очиқлаган.

“Демографик инқироз”нинг олдини олиш учун  Дмитрий тезкор учрашувлар,  дискотекалар ташкиллаштириб,  ҳатто Шимолий Қозоғистондан йигитларни чақириш таклифини билдирган.  Номзоднинг фикрича, қозоғистонлик эр-йигитлар омсклик нозик ҳилқат вакилаларини фарзандли бӯлиш бахтига мушарраф этишлари шарт.

“Ёшларимиз оила қуришни билмайди, уларни бунга ӯргатиш керак. Шунинг учун ҳам эътиборимизни Шимолий Қозоғистонга қаратмоғимиз даркор. У ерда Омскка келиш истагида бӯлган йигитлар ниҳоятда кӯп. Бироқ уларни ҳеч ким таклиф қилмаяпти. Шаҳар чиновниклари ҳар хил курслар ташкил қилиб, ёшлар орасида дискотекалар уюштириши шарт. Дискотекаларда омсклик ёш қизларни қозоғистонлик йигитлар билан таништиришни йӯлга қӯймоғимиз лозим”, – дейди Перевальский.

Ана холос! Шу пайтгача Марказий осиёликларни камситишга устаси фаранг бӯлган айрим рус олигархлари Дмитрий Перевальскийнинг бу таклифига қандай муносабат билдираркан? “Улуғ рус халқига” нима бӯляпти ӯзи?! Рус эркакларининг виждони, ор-номуси тамомила емирилиб бӯлдими? Наҳотки, рус эркакларинг виждони қизларини ӯзгалар қӯйнига солишдан қийналмайди?!

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аҳмадбой: «одамлар худодан қўрқсин. улар пулни ўз хоҳиши билан олиб келган, ҳеч ким мажбурламаган»

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ...

Руслар демографик инқирозга қарши курашиш мақсадида қозоғистонлик эркаклар ёрдамига таянмоқчи

Омск шаҳар ҳокимлигига номзодлардан бири шаҳарда туғилиш кӯрсаткичини ошириш учун Қозоғистондан эркак кишиларни чақириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақида Nur.kz портали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400