Ўзбекистонда Корея Республикасининг уч университети филиали очилиши мумкин

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича вазир вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов, олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети ректори Сарвар Бобохўжаевдан иборат   Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси етакчи олийгоҳлари раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

Бу ҳақда kun.uz сайти хабар тарқатди. Хабарда ёзилишича, учрашувлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтган.

Жанубий Кореяда битирувчилари энг яхши натижаларга эришувчи нуфузли университетлар учлиги SKYuniversities деб аталади. SKY уч энг яхши университетнинг бош ҳарфларидан тузилган: S – Сеул миллий университети (Seoul National University), K – Корё университети (Korea University) ва Y – Ёнсей университети (Yonsei University). SKY сўзи инглизчадан осмон дея таржима қилинади, бу эса мазкур уч олийгоҳга киришнинг қийинлигига ишора қилади.

Ўзбекистон делегацияси самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида айнан шу университетлар раҳбариятлари билан учрашди. Бундан ташқари, Ханянг технология университети билан ҳам учрашув режалаштирилган.

Томонлар музокаралар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек делегациямиз вакиллари ушбу университетлар раҳбариятини Ўзбекистонда филиалларни очиш имкониятларини кўриб чиқишга таклиф қилди. Хусусан, меъморчилик, шаҳарсозлик ва фуқаролик муҳандислиги йўналишлари бўйича.

Университетлар вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриш ва бозорни таҳлил қилиш орқали бу масалани яхшилаб ўрганиб чиқиш зарурлигини таъкидлашди. Корея томон мазкур масалани ўрганиш бўйича ишчи гуруҳларини ташкил қилиши қайд этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нима учун криптовалюталар учун электр энергиясига мутаносиб ҳақ тўлаш керак?

Ўзбекистонда криптовалюталар ишлаб чиқарувчилари учун электр энергияси истеъмоли бўйича тегишли нарх-наволар белгиланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ...

Ўзбекистонда жаримани ўз вақтида тўлаганларга 30 %лик чегирма жорий қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ...

Тошкент шаҳрида совуқ сувнинг ҳам нархи оширилади

2018 йил 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалга киритилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри “Сувсоз” давлат унитар корхонаси маълумумотига асосланиб ёзмоқда. ...