Буюк Турклар.Чингизхон ҳақида бир сўз.

Чингизхонни бизга мактабда босқинчи ,қонхўр деб ўқитганлар.Темурни ҳам шундай ўқитганлар. Биз бунга ишонардик. Ўшанда бу Москва сиёсати эканлигини тушинмаганмиз.Москва ўзлигимизни, тарихимизни англашимиздан қўрққан.

Англасак вақти келиб унга қарши бош кўтаришимизни билган.

Россия сал кам 400 йил буюк Чингизийлар ҳукмида бўлган.Тўрт юз йил оз фурсатми?! Темур  бобомиз ҳам ўрисни икки марта ишғол этган.Шу аламларини Россия ҳеч қачон эсидан чиқармайди.Шу сабабли ҳам Чингизхон ва Темур боболаримизни ёмонлашдан,ёмонотлиқ қилишдан тўхтамайди.

Биз  тенгсиз жаҳонгирларимиз билан, тенгсиз кечмишимиз билан, қисқаси гўзал ўзлигимиз билан фахрланишимиз керак. Бу туйғу бизни Турон бир бутунлигига етаклайди. Бизнинг авлод-аждодларимиз дунёда  энг кўп, ўн саккизта империя қурганлар. Ўғизхон бобомиз дунёни олган.Чингизхон ва Темурхон боболаримиз жаҳоннинг кучлик иккилигига эгалик қилганлар.Хун авлодларимиз тўққиз аср Хитойни ,олти юз йигирма тўрт йил Оврупани ўз илкларида сақлаганлар. Қани айтинг, қайси миллат бу даражада юксакликка кўтарилган?

Илм-фанда ҳам Хоразмий, Ибн-Сино, Беруний, Фаробий, Фарғоний, Улуғбеклар тарихда ҳеч ким эгаллолмаган чўққиларни эгаллаганлар.

  Буни олам билади.

Жаҳонгирларимиз, алломаларимиз тўғрисида дунёда минглаб китоблар ёзилган. Шунинг ўзи ҳам бизнинг қандай миллатга дохил эканлигимизни кўрсатади.

Мен бу мақолада Чингизхон ҳақида ўз фикримни қисқача баён этаман. Чингизхон ҳозирги Мўғилистоннинг Буржичи қишлоғида туғилган. Мўғилистон қадимги туркнинг ери бўлган.Туркларнинг илк бошкенти,яъни пойтахтларидан бири Қорақурум ҳам шу ҳудудда жойлашган.Бу каби буюк хоқонлар дунёга ўз сўзларини Қорақурумдан туриб айтганлар. Қолаверса, мўғул(мўғул,мўнгли,мунгурт) туркча сўз. Мўғул туркларнинг эски уруғларидан бири.

Чингизхоннинг отаси Есегий баҳодир қиёт, онаси Ойдин қўнғиротдир. Ҳозирги атама билан айтсак Чингиз ўзбекдир. Қиётларнинг катта бир қисми Қўшработ туманида яшайдилар. Қиёт ёшлари эшикда бўлсалар «Осмонда битта Худо ,ерда биз Худо» деб бақиришни яхши кўрадилар.Мен буни кўп марта гувоҳи бўлганман. Минг йил кечса ҳам  ўша қон, ўша қон-да.

  Чингизхоннинг она уруғи қўнғиротлар Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Шимолий Афғонистон, қисман Покистонда яшаяптилар. Қиёт ҳам, қўнғирот ҳам  туркнинг энг эски уруғларидан ҳисобланади. Оламга машҳур Алпомиш достони қўнғирот элининг достонидир. Ўриснинг буюк олими профессор Мросков кўп йиллик илмий изланишлари натижасида шу хулосага келган. Алпомиш келиб чиқиши жиҳатидан қўнғиротларнинг улуғ эпосидир.

Чингизхоннинг болалигида Темучин дердилар. Яъни темирдек мустаҳкам деган маънони билдирарди. Унинг отаси Есегий баҳодир қиёт қабиласининг бошлиғи бўлган. Ўғли Темучинни тўққиз ёшида ўн бир ёшли қўнғирот қизи Барчинга уйлантирган.

Ундан келажакда дунёни титратувчи тўрт ўғил кўради. Улар :  Жўжи,  Чиғатой, Ўғатой, Толу

Чингизхон 1206 йилдаги Қурилтойда хон бўлиб сайланади. Унинг йўриғи тўғрилик асосига қурилган. Ясалари кўп тилларга таржима қилинган. Ёлғончиларни, ялтоқиларни, бузуқиларни асло кечирмаган.

Чингизхоннинг ўзи ҳам, ўғиллари ҳам эски турк тили қўнғирот тилида савод чиқарадилар. Уйғур -турк ёзувида (алефбоси) Чингизхоннинг Билга Бақони( вазири) уйғур уруғига мансуб Тата Тўнга бўлади.

Чингизхон тенгсиз империя асосчиси бўлиши билан бирга  қўнғирот тилида ҳам шеърлар ёзади.У Хитойни яшин тезлигида босиб олади ва Хитой узун -узун йиллар унинг мулки бўлади.Чингизхон Ўрта Осиёга юриш қилишни хаёлига ҳам келтирмайди. Бироқ Муҳаммад Ҳоразмшоҳ бунга мажбур этган. Чингизхоннинг элчиларини ўлдирган, савдо карвонларини талаган, ер этган. Бу урушни Бағдот ҳам ,яъни халифа ҳам тезлаштирган. Яширинча мактублар билан Чингизхонни Муҳаммадшоҳга гиж-гижлаган.

Чингизхон ва унинг ўғиллари Ўрта Осиё, Эрон, Араб, Туркия ва Россияни ишғол этади. Польшагача ўз йўлини кенгайтиради. Олтин Ўрдани( ҳозирги  Волгаград) ташкил этади. Олтин Ўрда давлат тили турк – қўнғирот  бўлган. Яъни ҳозирги ўзбек тили.

Чингизхон ҳам Темурхон ҳам дунёни олган Ўғизхон авлодидир. Учови ҳам инсоният тарихида мангу қолувчи буюк турклардир.

Муаллиф: Гулюз Турон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жанубий кореяда меҳнат шартномасини бузган ўзбекистонликлар камида 1500 доллар жарима тўлайди

Жанубий Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар меҳнат шартномасини бузса, шартнома муддати охирига қадар қолган ҳар ой учун 1500 доллардан жарима тўлайди. (more…)

Днр раҳбари захарченко донецкда портлатилаш оқибатида ҳалок бўлди

Донецк халқ республикаси раҳбари Александр Захарченко Донецк шаҳридаги таҳминан соат 17:30 да Сепар ресторанида содир этилган кучли портлаш натижасида ҳалок бўлди. «Сепар» ...

Volvoдаги ўзбекистонлик: “электромобиллар – автосаноатнинг янги давридир”

Volvo Group корпорацияси молиявий мутахассиси Шерзод Жалилов автомобиль гигантидаги фаолияти ҳақида сўзлаб, Ўзбекистонда электромобилларни ҳамда европача иш юритишни жорий ...