Яманда собиқ президент Солиҳ ҳалок бўлгани тасдиқланди

Яманнинг собиқ президенти Али Абдаллоҳ Солиҳ ўз тарафдорлари ва ҳусит исёнчилари ўртасидаги қуролли тўқнашувда ўлдирилди. Бу исёнчи гуруҳ яқингача Солиҳнинг иттифоқчиси эди.

Етакчиси Али Абдаллоҳ Солиҳ бўлган Халқ конгрессининг расмий вакиллари у Яман пойтахти Сана шаҳрининг жанубидаги ҳужум натижасида ҳалок бўлганини баён қилишди.

Ҳуситларнинг етакчиси бу янгиликни «муҳим» янгилик сифатида қарши олди. Абдул Малик ал Ҳутий Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалициянинг қўллаб-қувватлашидан фойдаланган Яман ҳукуматининг ниятини фош этганини баён қилди.

75 ёшли Солиҳўттиз йилдан ортиқ вақт давомида Яманга ҳукмронлик қилган. 2012 йилда у халқ қўзғолонлари ва сиёсий босимлар натижасида лавозимидан ағдарилган эди. Солиҳ Эрон қўллаб-қувватлайдиган ҳуситлар билан иттифоқ тузиб, мамлакатни бошқаришда қатнашишда давом этиб келарди.

Солиҳнинг ўлими ҳақида хабар қилган қўзғолончилар Солиҳ ўлдирилган вақтда Саудия Арабистонига кетаётган бўлганини тасдиқлашмоқда.

Ўтган ҳафтагача Солиҳнинг тарафдорлари ҳуситлар билан биргаликда Яманнинг ҳозирги президенти Абдураббуҳ Мансур Ҳодийга қарши жанг қилиб келди. Лекин узоқ давом этган сиёсий кескинлик ва Сана қўзғолончилари томонидан назорат қилинаётган масжиднинг кимга тегишли эканлиги ҳақидаги баҳслар ўтган ҳафатада қуролли тўқнашувлар келтириб чиқарди. Уларда 125 киши ҳалок бўлди ва 240 нафарга яқин одам яраланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 қирғизистон перезиденти сооронбай жээнбеков мол-мулклари  ҳақида ҳисобот берди

Қирғизистон Президент Сооронбай Жээнбеков 2017-йили 890 минг 994 сом ишлаб топган. Бу ҳақида унинг декларациясида кўрсатилган.   Бу маълумотни Қирғизистондаги махаллий ...

Фсб журналист соловьёвни ўлдирмоқчи бўлганлар қўлга олинганини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин прокурорлар билан суҳбатда Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) “таниқли россиялик тележурналистга суиқасд уюштиришга уринган террорчилик гуруҳи ...

Самарқандда икки ўқитувчи  танишини ўлдириб, марҳумнинг автомашинаси ичига ўтқазиб кетишди

Бош прокуратура хабарига кўра, 24 октябрь куни Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида касби ўқитувчи бўлган А.С. ва Ҳ.Б. танишлари 35 ёшли ветеренария бўлими ходими У.С. билан ...