Эквадор ҳукумати бензин нархи кўтарилгани сабабли уюштирилган норозилик намойишларидан сўнг пойтахтни тарк этди

Эквадор президенти Ленин Морено миллий телевидения эфирида мамлакат пойтахти Кито шаҳридан Тинч океани соҳилида жойлашган йирик шаҳар Гуаякилга кўчирилганини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабарига асосланиб “Дарё” ёзмоқда.

Қарор 3 октябрь куни бензин ва дизел ёқилғисига субсидияларни бекор қилиш тўғрисидаги фармон имзоланганидан буён давом этаётган оммавий норозиликлар шароитида қабул қилинган. Норозилик намойишларини уюштиришда Морено ташқи кучларни айблаган.

Моренонинг айтишича, Венесуэла президенти, мустабид Николас Мадуро Эквадор собиқ президенти Рафаэл Корреа билан биргаликда ўзларининг беқарорлаштириш бўйича режаларини амалга оширди.

Морено Халқаро валюта фондидан ёрдам олиш мақсадида ёқилғига (1,3 миллиард доллар) субсидиялардан воз кеган. Оқибатда бензин ва дизел ёқилғиси нахи 123 фоизга ошган.

Бундай иқтисодий чораларга қарши намойишларда транспорт касаба уюшмалари, шунингдек, талабалар ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этган. Эквадорда 3 октябрдан фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Норозилик намойишлари оқибатида 1 киши машина уришидан ҳалок бўлган. Намойишчиларнинг 477 нафари ҳибсга олинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшдан green card эгалари депорт қилиниши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг янги таклифи мамлакатда қонуний тарзда муқим яшаб келаётган иммигрантларни депорт қилиш жараёнларини сезиларли равишда ...

Корейсга турмушга чиққан ўзбек қизи ўзини ўлдирди

Жанубий Кореяга никоҳ (F-6 -- Корея Республикаси фуқароларига турмушга чиққан хорижликларга берилади) визаси билан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қ.Н. ўз жонига қасд ...

«грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди

Ҳар йили куз мавсумида АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинадиган «Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди. Бу ҳақдаги илк расмий маълумотни АҚШнинг ...