“Coca-Cola” Туркманистонда ишлаб чиқаришни тўхтатди

“Озодлик”нинг Туркманистондаги манбаларининг хабар қилишларича, “Coca-Cola Türkmenistan” компанияси ишлаб чиқаришни тўхтатган ва қолган ходимларини ишдаб бўшатган.

Туркманистонда “Coca-Cola” маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тўхтатгани борасидаги хабарлардан сўнг “Озодлик” радиоси “Coca-Cola Turkmenistan”нинг эгаси бўлмиш Туркиянинг “Coca-Cola İçecek” компаниясига мурожаат қилди. Компания вакиллари Туркманистондаги фаолият тўхтатилмаслигини айтишди.

“Компаниянинг Туркманистондаги фаолияти ҳақидаги хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга мос келмайди. Биз Туркманистонда ишлашни давом эттирамиз. “Coca-Cola İçecek Turkmenistan” фирмаси сотувга чиқарилаётган ичимлик ва газланган сувларни ишлаб чиқаради. Ашхабоддаги фирмамизда бевосита 300 киши ишлайди”, – дея расман жавоб берди компания “Озодлик” томонидан берилган саволга.

Шу билан бирга, “Coca-Cola İçecek” компаниясининг вакили Александра Аккирман 5 декабрь куни Туркманистонда валюта конвертацияси билан боғлиқ муаммолар туфайли компания Туркманистонда айрим қийинчиликларга учраётганини ва шу сабабли “Coca-cola” ичимликларини ишлаб чиқариш тўхтатилганини, айтди. Бироқ, ходимларнинг ишдан бўшатилиши ноаниқ бўлиб турибди.

Ноябрь ойида Туркманистонда “Coca-cola” маҳсулотларининг барча ассортименти 2-3 баробар қимматлади, айрим маҳсулотлар эса пештахталардан йўқолиб қолди. Пойтахтдаги йирик “Шаҳада”, “Багтиярлык” ва “Камиль” супермаркетларда бўлган “Озодлик” мухбирлари сотувда “Coca-cola” маҳсулотлари йўқлигини айтишди.

“Coca-Cola Türkmenistan” шу йил Ашхабодда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоатларда ва жанг саньати бўйича V Осиё ўйинларининг расмий ҳомийси бўлган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гўшт нархи: эслатмада 26000, нақд пулга 30000, пластикка 33000

  "Жиззах вилоят, Жиззах шаҳридаги бозорларда, сизга юборган расмда кўрсатилгандай, 1 кило гўштнинг нархи 26 минг сўм бўлиши керак. Аммо бозорда сотувчилар бунга умуман ...

“нега мулозимлар “халқ билан мулоқот йилида” халққа беписанд бўлмоқда?” (видео)

  Тошкент шаҳридан келган видео 0:02:02 0:00:06/0:02:02 ▶ Бевосита линк "Биз Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Сталинский» уйларда турамиз. Уч йил муқаддам расман ...

Евронинг курси 20 йилда биринчи марта долларнинг курси билан тенглашди

Евронинг курси 2002-йилнинг 6-декабридан бери деярли 20 йилда биринчи марта долларнинг баҳоси билан тенглашди. Айни пайтда жаҳон бозорида 1 евро 1,0066 доллардан сотилмоқда. ...