Қирғизистондаги тӯртта пансионат Ӯзбекистонга қайтарилади

Жӯқӯрғу Кенгешнинг Иқтисодий ва фискал сиёсат бӯйича қӯмитаси бугун Иссиқкӯл соҳилида жойлашган тӯртта пансионатни Ӯзбекистонга қайтариш бӯйича битимни тасдиқлади.

Уни депутатларга вице-премьер министр Дайир Кенекеев билдириб, ҳужжат Сӯронбой Жээнбековнинг Ӯзбекистонга сафари арафасида тезкор қӯмитага киритилаётганини маълум қилди.

Вице-премьернинг таъкидлашича, ҳукумат масалани келишув орқали ҳал қилишни ният қилган: – Экс-президент Алмазбек Атамбоевнинг Ӯзбекистонга уюштирган расмий сафарида ушбу пансионатларга оид музокаралар бӯлиб ӯтган.

Қирғизистон бу оромгоҳларни ӯзига қайтариб олгандан кейин Ӯзбекистон АҚШдаги халқаро арбитажга шикоят билан чиққанини биласиз. Мазкур иш айни чоғда судда ӯрганилмоқда.

Қирғизистон ҳукумати масалани ҳуқуқий асосда тартибга солиш тарафдори.

Дайир Кенекеевнинг билдиришича, битим бӯйича пансионатлар жойлашган жой Қирғизистонга тегишлигича қолади.

Аммо пансионатлардан фойдаланиш ҳуқуқи Ӯзбекистон ихтиёрига берилади. Ӯзбекистон томон оромгоҳларни яқин йилларда уч-тӯрт юлдузли меҳмонхонага айлантириш мажбуриятини зиммаларига олган.

Бироқ пансионатларда 80 фоиз ишчилар қирғизистонликлар бӯлиши шарт. Иссиқкӯлдаги Ӯзбекистон фойдаланиб келган “Роҳат-НБУ”, “Олтин Қум”, “Дилором” ва “Бӯстон” пансионатлари ҳукуматнинг 2016 йил 4 апрелдаги буйруғи асосида Қирғизистон ихтиёрига ӯтказилган.

Ҳукуматнинг ушбу қарори Оқсуда Унғур-Товга боғлиқ мажоро пайдо бӯлган вақтга тӯғри келади.

Сӯронбой Жээнбеков 13-14 декабрда Ӯзбекистонга келади. Бу унинг Президент сифатида биринчи расмий сафари бӯлиб қолади.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сиз бунга нима дейсиз?!

 Болалик йилларим, Оламни илк англаш даврларимда хаёлот дунёйим шу қадар чексиз, ҳайрат ва ҳаяжонларга тўлиқ бўлар эдики, ўзим учун муҳим бўлган, муҳимларнинг муҳими бўлган ...

Миб ходимлари қарздор фермерларнинг мулкини куч билан тортиб олмоқда (видео)

1 декабрда Сурхандарё вилояти Музработ тумани Мажбурий Ижро Бюроси (МИБ) ва милиция ходимлари туманнинг Ат-Термизий маҳалласида яшовчи фермер Иброҳим Холназаровнинг бир неча ...

Энди қозоғистонда ўзбекистонлик баландликдан қулаб ҳалок бўлди

6 сентябрь куни Туркистон вилоятининг Сариағаш туманидаги қурилиш майдонида Ўзбекистон фуқароси А.Б. баландликдан қулаб тушган ва вафот этган. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400