Мигрантлар ҳуқуқи ҳимоячиси Каромат Шарипов Россиядан Тожикистонга депортация қилинди

Машҳур тожик мигрантлари ҳуқуқининг ҳимоячиси 13 декабрь куни Россиядан Тожикистонга депортация қилинди. У ҳеч қачон Тожикистон фуқароси бўлмаганини айтмоқда.

Озоди радиосининг маълумотларига қараганда, Каромат Шарипов Москвадан авиарейс билан Кўлоб шаҳрига олиб келинган. Шариповнинг қариндошлари у Душанбе вақти билан тахминан тунги соат 4 да уларга қўнғироқ қилганини хабар қилишди. «У фақат ҳокимият вакиллари билан бирга экани ва кейинроқ қўнғироқ қилишини айтди», – дейишди унинг қариндошлари.

Расмий ҳокимият Шарипов билан боғлиқ вазиятга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.

30 ноябрь куни Москва атрофидаги Люберецк шаҳар суди Федерал хавфсзлик хизмати (ФХХ) октябрь ойида Шариповнинг Россия паспортини қонуний равишда мусодара қилгани ҳақида қарор чиқарди. Бу билан унинг Тожикистонга депортация қилиниши учун йўл очилди.

Мигрантлар федерациясига раҳбарлик қилувчи Шарипов юридик маълумотни 1993 йилда, аввал совет армияси, сўнгра Россия армиясидаги хизматидан сўнг Россияда олганини айтаяпти. У 1991 йилда Совет Иттифоқи қулаганидан кейин, ҳеч қачон тожик фуқаролигига эга бўлмаганини гапирмоқда.

Шариповнинг сўзларига қараганда, сентябрь ойининг охирида Москвадаги савдо марказида бўлиб ўтган тожик меҳнат мигрантлари ва хавфсизлик хизмати ходимлари ўртасидаги муштлашувдан кейин ФХХ унинг паспортини мусодара қилган.

Ўшанда аксарияти тожик мигрантлари бўлган, 250 га яқин одам, қўлга олинган эди. Шарипов бу ушлашларнинг қонуний эканлиги юзасидан ташвиш билдирган эди.

«Тожик меҳнат мигрантлари» ҳаракати Каромат Шарипов томонидан 2008 йилда тузилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“касалхона деворларининг олдида хушсиз ётган одамга докторлар парво қилмади”

  0:01:44/0:02:01 Бевосита линк "Бу алкаш эмас! Иссиқда хушидан кетиб қолган одамдир, холос. Бу воқеанинг гувоҳи бўлдим. Тошкентда юзага келган ҳолатдир. 4-шаҳар ...

Паспорт бериш тизимида муаммолар мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги фармонига мувофиқ,  хорижга чиқиш паспортини муомалага тўлиқ киритиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар ...

“gallup” омма фикрини ўрганиш маркази хулоса қилади: ‘ўзбекистонликлар дунёдаги энг хушчақчақ учта халқдан биттаси’?…