Бензин нархи нега оширилгани ва унинг инфляцияга таъсири ҳақида расман изоҳ берилди

Бензин нархининг ошиши нефть-газ корхоналарининг самарали ишлаши, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини бензин билан таъминлаш, келгусида ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари нархи янада ўсишининг олдини олиш имконини яратади

Мақола sputniknews сайтидан олинди.

Ўзбекистонда бензин нархи ўртача 39 фоизга ошган, ноябрь ойида умумий инфляция даражаси 2 фоизни ташкил этган бўлса, унинг 0,5 фоизи бензин нархи ошиши ҳисобига тўғри келди, деб хабар ққилинди 14-декабр куни “Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси вакиллари билан ўтказилган навбатдаги сессияда.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон бўйича бензин нархи кескин оширилди, ёқилғининг янги баҳоси аввалгисидан тахминан 40%га юқорилади. Бу ҳақда тегишли қарор 14 ноябрь куни Ҳукумат томонидан имзоланган эди.

Сессияда иштирок этган мутахассислар ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари бир неча йиллар давомида оширилмаганини айтиб, бу ҳолат Ўзбекистонда нефть-газ тизими корхоналарининг охирги йилларда зарар билан ишлашига сабаб бўлганини қайд этишди. Натижада маҳсулотлар тақчиллиги юзага келди.

Таъкидланишича, ёқилғимойлаш маҳсулотлари, хусусан, бензин нархининг ошиши нефтьгаз корхоналарининг самарали ишлаши, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини бензин билан таъминлаш, келгусида ёқилғимойлаш маҳсулотлари нархи янада ўсишининг олдини олиш имконини яратади.

Йиғилишда шунингдек, йил якунлари, ишсизлик даражаси, инфляция даражаси, аҳоли ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Visa ва mastercard россиядаги фаолиятини тўхтатди

Бугун, 10-март кунидан бошлаб Россияда Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари ўз фаолиятини тўхтатди. Россия банкларига мослаштирилган ушбу тўлов тизимлари мамлакатда ...

«бирдамлик» халқ демократик партияси 15 ёшда!

Ўзбек халқида «Бўладиган бола 15 ёшда бошман дейди, бўлмайдиган бола эллик ёшда ёшман дейди», деган пурмаъно мақол бор. Бугун ўзининг 15 ёшини нишонлаётган «Бирдамлик» Халқ ...

Ўзбекистон: ўзгаришлар иллюзияси ва инвесторлар учун хатарлар – фарғона вилояти мисолида

Аарон Бергман Суратда – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Ўзбекистонда илоҳотлар бошланди”, - дея мамлакат оммавий ахборот воситалари жар солмоқда, уларга Россия матбуоти ...