Трампнинг маслаҳатчиси Россиянинг ҳатти-ҳаракатларига қарши туришга чақирди

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастернинг фикрича, ғарб мамлакатлари Россиянинг “беқарорлаштирувчи ҳатти-ҳаракатларига” қарши туришлари керак. Унинг сўзларига кўра, Москва эркин ва очиқ жамиятни заифлаштириш мақсадида “жуда мураккаб бўлган кампания”ни олиб бормоқда.

19 декабрь куни эълон қилинган Би-би-сига берган интервьюсида Макмастер ўтган йилги АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашуви “сўзсиз” миллий хавфсизликка таҳдид бўлган, дея баёнот берди.

Герберт Макмастернинг фикрича, 2016 йилги сайлов кампаниясига Россиянинг аралашувидан мақсад АҚШ сиёсий ландшафтнинг ҳар икки томони бўлган. Унинг айтишича, Россия кескинликни ташкил қилиш мақсадида ҳам сўл, ҳам ўнг кучларни қўллаб-қувватлайди.

Куни кеча эълон қилинган АҚШ миллий хавфсизлик янги стратегиясида Россия ва Хитой АҚШ билан рақобатда бўлган кучлар сифатида талқин қилиниб, “Америка ҳукуматига, унинг манфаатлари ва таъсирига Америка хавфсизлиги ва фаровонлигини заифлаштириш орқали таҳдид солиши”дан огоҳлантирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёев андижонда: ҳар юз метрга иккитадан мелиса қўйилди, аҳолига уйдан чиқмаслик айтилди

19 май куни Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи боис ҳар юз метрга фуқаролик кийимидаги милиция ва солиқ ходимлари қўйилди. Президент кортежи юрадиган йўналишдаги ...

Пенсия билан нафақанинг фарқи нимада?

Кўп ҳолларда ОАВларда пенсия билан нафақа тушунчалари ноўрин ишлатилади. Баъзан пенсионер сўзи ўрнига «нафақахўр» сўзини ёки «нафақага чиқдим» ибораси ҳам ишлатиб юборилади, ...

Мажбурий обуна ҳисобидангина тирик бўлиб турган нашрларнинг яшашга ҳаққи борми?

Мажбурий обуна ҳақидаги ўтган сафарги мақоланинг сўнгида унинг давомини ёзиш ваъда қилинган эди. Тан олишим керак, мазкур мақолам босма матбуот нашрларида ишловчи айрим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400