Сенат Ўзбекистоннинг мудофаа доктринаси тўғрисидаги қонунни тасдиқлади

Олий Мажлис Сенати 20 декабрь, чоршанба кунги пленар йиғилишида ҳарбий-саноат комплекси яратилиши ва қуролли кучлар ташкилий тузилмаси такомиллаштирилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси мудофаа доктринаси тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди.

Сенат мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаевга кўра, янги қонун 1995 йилда парламент томонидан тасдиқланган ҳарбий доктрина тўғрисидаги қонун ва 2000 йилда Биринчи Президент Ислом Каримов фармони билан тасдиқланган мудофаа доктринасини бирлаштириши кўзда тутилган.

Ҳужжат дунё ва минтақада вазиятнинг ривожланиш динамикаси, юзага келаётган таҳдид ва чақириқлардан келиб чиқиб тайёрланган.

Янги доктрина, аввалги икки ҳужжат каби, мудофаа кўринишига эга ва Ўзбекистон армиясининг мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатлар ва операцияларда иштирок этиши, мамлакат ҳудудида хорижий база ва объектлар жойлаштирилишини кўзда тутмайди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий иттифоқлар ва коалицияларга қўшилмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 10 нафар ҳоким пахта терими сабабли ишини йўқотиши мумкин

2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ...

«ҳайратланарли даражада бир хил ўхшашликлар»

Бу мамлакатда ▫️аҳоли сони тахминан 32 миллион атрофида; ▫️оилаларнинг 90 фоизи қашшоқлик ёқасида кун кечиради; ▫️цемент, пўлат, ...

Тошкентда бировнинг хотини билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб юрган эркакнинг жинсий аъзоси кесиб ташланди

Тошкентдаги 82-сонли мактабнинг қоровули М.Р., шу мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Г.Ш. билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб юрган. “7news.uz” хабарига кўра, ...