Кӯчада текширув, метрода текширув…

Ҳозирги кунда шаҳарда, кўча транспортида юриш кўп ҳолларда бироз қийинчиликлар келтитиб чиқаради.

Энг салбий ҳолатлар сирасига “тирбандлик – пробка”ни киритиш мумкин. Ер усти транспортидан кӯра ер ости транспорти –   метрода юриш яхшироқ. Лекин метрода ҳам қийинчиликларга дуч келмайман деб ўйласангиз адашасиз.

Бизнинг Тошкент метроси давлат ичидаги кичкина автономияга ўхшаб кетади. Ким қандай фикрда билмадиму, бу менинг шахсий фикрим.

Сабаби метрога кириш учун зинага оёқ қӯяр- қӯймасингиздан, эшигига яқинламасингиздан туриб кӯк кийимли кишилар тӯхтатиши ҳақида гапирмасак ҳам ҳамма яхши билади. Бу ишлар, албатта, хавфсизлик учун яхши. Аммо, кӯк кийимлиларнинг қӯлингизда ҳеч нарса бўлмаса ҳам тўхтатиб савол-жавобга тортишлари, овораю сарсон қилишлари, ўзи борар манзилингизга етолмай шошилган пайтда кишигп алам қилади.

Ўтган куни тушдан кейин бир жойга шошилдим, қарасам кўчада айни пропка пайти. Шуни инобатга олиб метрога тушдим. Зина ёнида ҳар кунги ўша воқеа такрорланди. Мен  жетон ола сола метро томон шошилдим. Қӯлимда ҳеч нарса йўқ бӯлса-да ичкарида икки нафар милиция ходими тўхтатиб, ҳужжатимни сўрашди.

Шошилиб бораётганимни кӯриб тӯхтатган бўлсалар керакда.

Ҳужатимни кӯрсатдим. Улардан бири паспортимга ундоқ қараб, бундоқ қараб иккинчисига узатди. Юзимга қараб қӯйди. Шошилмайди асло. Мен бўлсам метро кетиб қолмасдан тезроқ бориш илинжида эскалатор томонга  қарардим.

Бир пайт иккинчи милиция «нега Қозоғистонга кўп чиққансиз», дея сӯраб қолди. Шошилганимданми ё қўлимда ҳеч нарса бўлмаса ҳам тўхтатгани учунми сал довдираб қолгандекман. Шуни пайқаб ёнидаги шериги ҳам ўз саволини йўллаб улгурди. «Нима иш қиласиз ўзи?». Ӯзимни худди камерада, терговчилар олдида тургандек ҳис қилдим. Сӯнгра ӯзимни тетик тутдимда, «бироз тирикчилик, кун кўриш дегандей. Ўша томонларга бориб турамиз», деб жавоб қайтардим.

Мендан бошқача жавобни кутдими билмадим, лекин бошқача қараб туриб «йўлингиз бўлсин» дея, паспортимни берди.

Мен келгунча метро ҳам жўнаб кетди. Белгиланган вақда айтилган манзилга етиб бора олмаганим сабабли ичимдан бояги икки нафар ички ишлар ходимларини сўкиб-сўкиб олдим.

Омадим бор экан, бўлмаса йўқ жойдан айб топиб ҳам бир жиноятга аралаштириб қамаб қӯйишлари мумкин эди.  Бундай ҳолатлар кунда, кунора юз бераётганини ҳам ҳеч ким инкор эта олмас керак. Ўзбекистонда ҳукуматка пашшадек зиёнингиз тегар бўлса, жазосини филдек ўташингиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Шундай ўйлар билан хаёл суриб турганимда келгуси метро ҳам етиб келди…

 Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“рўмол ўраган қизимни қайси мактабда ўқитай?”

Қизим Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактабда биринчи синфда таълим олади. Аллоҳга шукур, хулқи ёмонлиги тўғрисида ҳеч ким эътироз билдирмаган. Мактабдаги барча фанларни қунт ...

Чет эл фуқаролари ҳам ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир инсонга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши кафолатланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ...

Видео: ҳовлисида кафансиз кўмилган эр ёхуд қотилликни “яширган” лапарлар…

Инсон ҳаёти ҳақида сўз олган адабиётларда кишилик жамиятида мавжуд иллатлар мудҳиш жиноятларга йўл очиб беради, деган жумлаларни кўп бора ўқигансиз. Бадиий асарларда ушбу ...