“Йўллардаги 54 та пост олиб ташланди, энди камера ўрнатиш керак”

Президент Шавкат Мирзиёев танқидидан кейин Ўзбекистон ҳудудидаги 54 та пост фаолияти тугатилди, дея хабар тарқатди Ички ишлар вазирлиги.

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, ИИВнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутахассисларидан иборат гуруҳлар йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларининг фаолияти ўрганиб чиқилган ва айримлари фаолиятини тўхтатишга қарор қилинган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти постлар олиб ташланганидан кейинги манзара акс этган фотосуратларни эълон қилган.

Вазирлик хабар қилишича, 2018 йилнинг 3 январигача 21 та мунтазам йўл-патруль хизмати маскани, 14 та блок пост ва 19 та тўсиқ пости олиб ташланган.

“Қолган постларнинг ҳам фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилмоқда”, дейилади ИИВнинг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси тарқатган хабарда.

2017 йил 22 декабрь кунги Ўзбекистон парламентига Мурожаатномасида Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг вилоятлари орасида ва йирик шаҳарларга кириш жойларида талаб қилинганидан ҳам кўп тўсиқ постлари ўрнатилганини танқид қилган, тўсиқ постларининг таъмагирлик манбаига айланганини айтганди.

Президент Мирзиёев вилоятлар ўртасида ўрнатилган постлар нафақат фуқароларнинг эркин ҳаракатланишига тўсиқ бўлаётгани, балки Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ҳудудида 133 та постлар борлигини, шулардан 66 тасининг фаолиятини тугатиш масалалари кўриб чиқилаётганини айтган.

“Энди навбат кузатув камераларига!”

Ўзбекистон йўлларидаги тўсиқ постлари олиб ташланаётгани Интернет социал тармоқларидаги ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан кенг олқишланаётгани ва муҳокамаларга ҳам сабаб бўлаётганини кўриш мумкин.

Айрим кузатувчилар Ўзбекистон магистрал йўлларида постларнинг борлиги йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигига ҳам ижобий таъсири бўлганини қайд этадилар.

Вилоятлар ўртасидаги катта йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланишини кузатган кўпчилик аксар ҳайдовчиларнинг ҳам ўзининг ва ҳам атрофдаги инсонларнинг ҳаётини хавф остига қўйишини қайд этадилар.

Йўлнинг маълум қисмларида тезликни пасайтириш талаб қилинган ёки аҳоли яшайдиган маскан мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантириш белгиларига қарамасдан, айниқса, кўплаб ёш ҳайдовчилар автомобилларини жуда тез ҳайдайдилар.

Ҳатто киракашлик билан шуғулланадиган йигитларнинг Тошкент-Самарқанд йўлини “пойга” трассасига айлантириш ҳаракатлари ҳам кузатилади.

Ҳатто қор-ёмғирли об-ҳаво шароитида автомобилининг тезлигини соатига 140 кмдан ҳам ошириб ҳайдайдилар.

Бу шоввозлар йўлнинг қайси қисмида ДАН ходимлари радар билан туришганини мобил телефони орқали шеригига хабар қиладилар ва ўша жойда секин ҳаракатланадилар.

Бундай ҳайдовчиларнинг калта ўйловлиги оқибатида магистрал йўлларда инсонлар ҳаётдан кўз юмадилар.

Аксар таҳлилчиларнинг фикрича, қонунни атайин бузадиган ҳайдовчиларни жиловлашнинг энг осон йўли худди Тошкент шаҳридагидек кузатув камераларини ўрнатишдир.

Пойтахтда кузатув камералари ўрнатилгани тезликни оширувчиларни қисқа фурсатда фош қилишга ёрдам бермоқда, тезликни оширган ҳайдовчиларнинг тўлаган жарималари миқдори ҳам кўпайди.

Ўзбекистон вилоятлари орасидаги йўлларга ҳам кузатув камераларини ўрнатиш ҳам йўл-транспорт ҳодисаларини сонини камайтиришга ва ҳам давлат ғазнасини тўлдиришга кўмаклашиши мумкин.

Мақола  bbc.com сайтидан олинди. 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳарна-да, ҳарна… ёхуд «ишнинг кўзини биладиган одам»

Халқимизда «Ишнинг кўзини биладиган одам» деган гап бор. Менимча, сўнги пайтларда шу ибора ўз ўрнида эмас, балки халқнинг ичида юрган, бировнинг қайғуси ёки ташвиши эвазига ...

Кобулда аёллар қизларнинг мактабга боришини талаб қилиб намойишга чиқишди

Кобулда 20 га яқин аёлдан иборат гуруҳ мактабларни қизлар учун очишни талаб қилиб, намойишга чиқди. Ўтган йилнинг август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келиши ...

Адлия вазирлиги: аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарур

Ўзбекистон Конституциясида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб қатор қонун ҳужжатларида мазкур тенгликни таъминлаш бўйича қоидалар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400