«Чиройли» рақамлар учун Марказий Осиёдагилар қанча тўлашга тайёр?

2017 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистонда катта пул эвазига, жумладан, аукцион савдолари орқали маълум бир комбинациядаги ҳарфлар ва рақамларни танлаш имконияти тақдим этилди. «Очиқ Осиё онлайн» Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги «элита» авторақамлари бозорини ўрганиб чиқди.

Мақола  theopenasia.net сайтидан олинди

Ўзбекистон

Чиройли авторақамларнинг онлайн-аукциони Ўзбекистон руспублика товар-хом ашё биржаси кўмагида avtoraqam.uzex.uz сайтида ўтказилади. У ерга исталган киши кириши мумкин, аукционда иштирок этиш учун қандайдир қоғоз ҳужжатлар талаб этилмайди. Ҳам шахсий компьютер, ҳам мобил қурилмалар орқали қайддан ўтса бўлади. Савдо платформаси мамлакат ҳукуматининг 2017 йил 31 августидаги «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида ишга туширилган. Шундай қилиб, энди чиройли автомобиль рақамини қонуний йўл билан очиқ харид қилиш мумкин.

Фото: Kun.uz

Савдоларда қатнашиш учун автомобилчиларга қайддан ўтиш зарур бўлади. Бунинг учун пластик картани аккаунтга боғлаб, бошланғич баҳонинг 10 фоизи миқдорда гаров пули киритиш керак. Савдо тугагач, сумма фақат аукцион ғолибидан ечиб олинади, қолганлар гаров пулини қайтариб олишади.

Савдо иштирокчилари бутун аукцион мобайнида барча таклифларни олишлари мумкин. Энг катта нархни эълон қилган ғолиб автоматик тарзда танланади. 5 иш куни ичида у тузилган битим бўйича барча молиявий мажбуриятларни ёпиши ва кейинги 10 кун ичида ўз давлат рақамини Ўзбекистон Республикаси ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида расмийлаштириб олиши мумкин.

Авторақамлар билан онлайн савдо 4 тоифага бўлинган: «Платина», «Олтин», «Кумуш» ва «Бронза». Ҳаркуни «Авторақам» электрон тизимида ўртача 10та битим тузилади.

Янги савдо платформасининг ишга туширилиши автомобиль эгаларининг катта қизиқишига сабаб бўлди. Ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён 700 га яқин авторақам сотилган бўлиб, уларнинг 470 дан ортиғи жисмоний шахслар, 215 таси юридик шахслар томонидан харид қилинган. Савдо ортидан 14,4 миллиард сўм (1,78 миллион доллар) тушум қилинган.

Харидорлар тузилмасида Тошкент шаҳри ва вилояти харидорлари етакчилик қилишмоқда — уларнинг улуши 46 фоизни ташкил этган. Кейинги позицияларни Фарғона (11 фоиз), Самарқанд (10 фоиз), Хоразм ва Андижон (6 фоиздан), Наманган ва Сирдарё вилоятлари (4 фоиздан) эгаллаб туришибди. Қолган вилоятларнинг умумий улуши 13 фоизга тенг.

14 сентябрь куни соат 15:24 да Ўзбекистон республика товар хом ашё биржаси ахборот тизими орқали илк харид амалга оширилди: Жиззах вилоятида яшовчи киши 7.563.637,5 сўм (934 доллар) га 25 E 070 EA рақамини харид қилди.

Кейинчалик савдо қатнашчилари янада сахий бўлиб кетишди. Бугунги кунга келиб аукционда сотилган энг қиммат рақам «олтин» серияга мансуб рақам ҳисобланади — 30 777 ААА. Уни 2017 йилнинг 1 ноябрь куни Самарқандда истиқомат қилувчи ишбилармонга 287 млн сўм (35.500 доллар) га сотишган.  Қайд этиш жоизки, авторақамнинг бошланғич баҳоси 14.977.500 сўм (1873 доллар) эди ва аукцион савдо жараёнларида 20 баробарга ўсган. Бу пулга 6 та Matiz, ёки 4 та Spark, 3 та Nexia, 2 та Lacetti ёки Malibu ва Captiva автомобилларидан биттасини сотиб олса бўлади!

Бу битим илгарироқ 01 777 WEA авторақамини 97.653.300 сўм (қарийб 12.000 доллар) га харид қилган тошкентлик ишбилармонни иккинчи ўринга тушириб юборди.

Бундан ташқари, биринчи тоифадаги бир талай авторақамлар жисмоний шахсларга сотилган. Масалан 01 С 777 АВ авторақами аукцион савдоларида 81.926.925 сўм (10.100$) га сотилган. Пойтахтлик яна бир киши 01 Е 777 АВ рақами учун 73.839.075 сўм (9.120$) тўлаган. Айни пайтда булар онлайн аукционлар орқали реализация қилинган энг қиммат лотлардир. Пойтахтда жами бўлиб 82 та авторақам сотилган.

Тизимда энг машҳур рақам — «777». Бундай комбинация элитали ҳисобланади, чунки ҳудудлардаги ҳарфлар ва рақамлар вариациясига кўра жами 560 та шундай рақам чиқариш назарда тутилган.

Онлайн савдоларда қўйилганидан ташқари, автосеварлар тизимда йўқ бўлган рақамларни ҳам харид қилишлари мумкин. Бунинг учун улар рақамни ўзлари танлаб, ўз яшаш жойи бўйича ЙҲХ бошқармасига ариза ташлаши керак. Ариза уч кун ичида кўиб чиқилади, авторақамни тайёрлашга эса бир ой кетади. Бундай хизмат эвазига 150 минимал иш ҳақи — 25.836.000 сўм (3200$) тўлаш керак бўлади.

Қирғизистон

Қирғизистонда «чиройли» автомобиль рақамларини расман сотиш ўтган йилдан эътиборан жорий қилинди. Илгари рақамлар тартиби муваффақиятли жойлашган авторақамларни «тасодифан» олиш мумкин эди. Энди маълум бир комбинацияга эга авторақамни махсус сайтда харид қилиш мумкин. Давлат қайдга олиш хизматидагилар аукционнинг пайдо бўлишини авторақамлар беришдаги коррупцияни йўқ қилиш билан тушунтиришди.

001 рақамли алоҳида ҳарфлар комбинацияга эга авторақамнинг бошланғич нархи 70 минг сўм (1000 доллар) туради. Ҳарфлари комбинацияси турлича бўлган (масалан, 001 ААА, 001 ААВ) худди шу авторақамнинг нархи 60 минг сўм (860 доллар). 777 рақамининг ҳарфлар комбинацияси бир хил бўлгани 60 минг сўм (860 доллар), ҳарфлари турлича бўлгани — 54 минг сўм (774 доллар).

Савдолар фақат онлайн режимида ўтказилади, иштирокчининг ҳар бир қадами тизимда ўрнатилган қоидалар бўйича амалга оширилади. Давлат рақами учун энг юқори баҳо берган киши ғолиб деб топилади.

«Чиройли рақамлар»ни асосан 25–30 ёшли ёшлар харид қилишади. Талабгир авторақамлар асосан Lamborghini ва Bentley каби автомашиналар учун харид қилинмоқда, дейди давлат қайдга олиш хизматидагилар.

Аукцион тарихида энг қиммат лот — 01 777 ААА давлат автомобиль рақамидир. У 1 миллион 716 минг сўм (25.200 доллар) га сотилган. Бунча пулга янги хорижий автомашина харид қилиш мумкин. Унинг савдодаги бошланғич нархи 60 минг сўм (860 доллар) бўлган. Савдодан тушган пулнинг катта қисмини (91 фоизини) давлат бюджетига йўналтиришган. Аукцион фаолият кўрсатаётганидан буён 21 миллион сўм (301 минг доллар) лик авторақамлар сотилган.

Тожикистон

Автомобиллар учун олтин рақамлар сотиладиган аукцион Тожикистонда 2010 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган тўлиқ етти йил ичида энг қиммат рақам 01-01 АР 01 бўлди ва уни 2012 йилда қарийб 12 минг долларга харид қилишган.

Ўша йили Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига «юқоридан» ва 7777 ва 8888 рақамларини истеъмолдан олиб ташлаш ҳақида оғзаки буйруқ келган, бундай рақамлардан фақатгина мамлакатнинг олий мансабдорларининг қариндошлари фойдаланиши мумкин. Бундай рақамлар оддийсига алмаштирилган; ўшанда ИИВ вакиллари журналистларга бу ҳолни шундай тушунтиришган: «олтин» рақам эгалари томонидан йўлларда ҳаракат қоидаларига беписандлик фуқароларнинг ғазабини келтирган.

Душанбеда олтин рақамларнинг сотуви бўйича сўнгги аукцион 2017 йилнинг августида ўтказилган. Ўшанда ВА ва ВВ-07 сериясидаги давлат авторақамлари савдога чиқарилган. Битта лотнинг баҳоси 630 сомоний (71 доллар) бўлган 224 та рақам чиқарилган. Қимматбаҳо авторақамлар қандай нархларга сотилгани ошкор этилмаган.

Дарвоқе, Тожикистонда бундай савдолардан тушган пулларнинг барчаси Роғун ГЭСини қуришга йўналтирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз уйингда ижарачисан

Бу мақоладаги гаплар кўпқаватли уйларда яшайдиганларга тегишли, шунинг учун “ўз уйинг” деганда квартирани назарда тутамиз. Ҳа, ўз мулкимиз бўлган квартирамизда ижарачи – ...

Россияда георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Георгий лентаси билан боғлиқ катта можаро юз берди ва бунинг ортидан бутун мамлакат Георгий лентасини муҳокама қилаяпти. Бу ҳақда ...

Аёл ечинтирилди, бунга бутун бошли тизим айбдор!

Каттақўрғонда катта иш бўлди. Катта бўлганда ҳам шу даражада каттаки, бу “катта иш” каттаю кичикни бирдай ғазаблантирди. Юртимиздаги катта-катта идораларнинг катта-катта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400