Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Эрк ёви

Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Эрк ёви

(давоми)

Туроннинг Самарқанд каби энг эски кентларидан бири-Жиззахдир. Жуда узун замонларда Бахмал (Сангзор) уни иккига бўлиб оққан. Ҳар ёнга оқ учқунлар сачратороқ бўлиб оққан. Гулдиракдай гулдираб.

Болалигимда ҳам Бахмал дарё тўлиб оқарди. Энди у ҳолсиз оқаётир, жиловсиз… Қувватидан айрилган ҳолда. Чунки унга қудрат бағишлаган сув камайиб кетган.

Ўша олис замонларда дарё ёқалаб Улуғ Ипак Йўли ўтган. Савдо карвонлари (Жиззахда) Карвон саройларда дам олганлар. Сўнгра юқорига: Туркистон тоғлари тизмалари тугаган, Нурота тизма тоғлари бошланган оралиқ

-Темур қопқоси оша Самарқандга ўрлаганлар.

Бизга эса эртакларда ҳам кам учрайдиган бу сулув манзарани кўриш насиб этмади. Вақтни қизғандик. Қоронғи тушмай Омонқўтон довонига етиб олишга ошиқдик. Қаҳрамон Маҳмуд: “Чўққидан Самарқанд-Кеш воҳаларига боқсангизлар,баҳри–дилларингиз яйраб кетади “деб бизни қиздирган эди.

Шу учун биз Жиззах кентни четлаб ўтган Тошкент-Термиз сўқоғидан юрдик. Узоқ йўлмасми, тамадди қилиб олиш учун Туркистон тоғининг шундай этагида, сўқоқнинг ўнг томонида, қотар  қурилган ошхона, чойхоналар қаршисида тўхтадик.

Ёзилмада юз-қўлимизни ювдик ва тозагина емакхонада “Жиз” еб, чой ичдик. Ўрдабекли жаноблари уч рюмка ароқ ичди. Шишани салафан халтага соларкан,

“Қолганини довонда ичаман“-деди.

– Нимага айнан довонда?-кулди Қаҳрамон.

-Қўрқаман… Қон босимим бор…

Емакдан сўнг тоққа ўрмалай бошладик. Ғаллаорол сари. Ўрдабекли пиёлага ароқ қуйиб ичди ва тузланган бодринг билан газак қилди. Сўнг яна…

-Юракни асранг,-дедим мен.

-“Матор”дан унча нолимайман, аммо…

-Хўш?

-Ҳамма билган, лекин айтишга қўрққан,қўрққанидан эса бўғзида қолган ҳақиқатни Сизга баён этишимдан не фойда?

-Ҳеч қурса Сизнинг бўғзингизда қолмасин, дўстим. Йўқса, соғлигингизга зарар. Қон босимингиз ҳам бекорга чиқмаяпти. Асабингиз ҳам дурустмас. Қолаверса, ортиқ юк юракка зиён.

                                                               29

-Тўғри, бироқ, бўғзида қолмаганларнинг бари қамоққа тиқилди. Шовруқ, шовруқлардай йитилди.  Қолганлари қочиб қутилди.

-У мудҳиш замон ўтди.

– Хом ўйлаяпсиз. Куч ишлатар тизимларини ҳали-бери тизгинлаб бўлмайди. Уларнинг аксарият қисми эрк ёви, тараққиёт ғови. Бу нокаслар ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдилар. Теран илдиз отган иқтисодий бўҳрон ва тузатиб бўлмас даражага етиб қолган бўзилишни шулар келтириб чиқарганлар. Биласиз, тоталитар тузум давлатни бошқаришда эл қўрқуви, муҳтожлиги ва мутеълигига таянади. Юртни қоплаган бу офат шулар туфайли юзага келган.

Замон-замонлар кечароқ ер юзида уч ҳокимият бўлган, яъни:

Давлат ҳокимияти,

Пул  ҳокимияти,

Халқ ҳокимияти.

Бизда бунинг акси.

Мен қайси бир газетада ўқиганман. Сталинни қўриқлашга сарфланган бир кунлик маблағ бир улусни йил бўйи боқишга етаркан.

Пиночетта ҳақида ҳам шундай ёзилган.

Бу осмондан олинган гап эмас.

Бу-олимлар ҳисоби.

Каримовни қўриқлашга эса ундан ҳам кўп ҳаражат кетган дейишади.

Бу-ҳисобли дунё.

Ҳали бунинг жавоби бор.

                                             30

-Мен ҳам бу гапни олиму ойдинлардан эшитганман.

-Иқтисодий бўҳроннинг бош сабабчиси ўзи-да. Одил Ёқуб сўзи билан айтсам, унинг шалтоғи тозаланмаса , халқ аҳволи ҳали-вери яхшиланмайди, мардикорлик оқими ҳали –бери тўхтамайди, қамоқхоналардаги бегуноҳ диний, сиёсий тутқинлар ҳали–бери озодликка чиқарилмайди, хориждаги юртдошлар ҳали-вери ватанга қайтарилмайди. Оммавий ахборот воситаларида ҳам ҳали-бери ўзгариш бўлмайди.

-Радио, телевидение ҳам “ура-ура“…лигича қолади,-гап  суқди Қаҳрамон Маҳмуд.

Бир мавзуда ўралашиб қолаётганимизни ҳис этарканман, унга Америкалик ёзарнинг сўзи билан нуқта қўйишини истадим:

“Ҳақиқат ҳар доим ҳам қудуқнинг тубида яшайвермайди”…

Қат-қат ўркачлардан ошдик. Пастликка, тоғлар оралиғида қўним топган “Бахмал “ сари энаяпмиз.  Ўрдабеклигига боқдим. У ҳалиги гапим (Америка ёзари сўзидан)дан қониқмаганми, паришон бир алфозда тоғларга боқаяпти. Ёки менга шундай туюлаётгандир? Қайдам? Қаҳрамон Маҳмуд мудраяпти. Негадир шеър ўқигим келди. Балки кайфият учундир? Билмадим. Ўрдабеклининг руҳига таъсир этиш учун ўз бисотимдан шеър ахтардим. Топдим. Қайси бир замонларда ёзганман.  Ўқидим:

                     ҚАНОТСИЗ БУРГУТ         

Оғизлар кўпирар, фақат бир кимса

Мақталар: “Буюклар буюги“ дея.

                        31

Мақталар: ”Суюклар суюги” дея.

Истайсан сен:

“ Ватан ундан қутилса!

“Қонун–қонун!“ дея жар солса кимса,

Уни қурол айлаб, нафсига бурса,

Қонун фақат кимса йўлига юрса

Истайсан сен:

 “Золим қон қусиб ўлса!“

Хотинлар  ўзларин, эрларин сотса,

Фарзандлар ўзлигин, элларин сотса,

Ҳар ёнда разолат, ҳаром бонг урса

Истайсан сен:

“Юртда имон уйғонса!”

Зўрлик, хорлик, очлик ёқадан олса,

Ёлғон чин устидан  ҳукмрон бўлса,

Олчоқлар бойликдан итдек қутирса

Истайсан сен:

“Ялтоқларни ер ютса!”

Қони, кўнгли, ётлар юртни бошқарса,

Бор–будни ўмарса, бошга кир тўкса.

Миллат, ўзлик, кечмиш устидан кулса

Истайсан сен:

“Ёт қонлар қирилиб битса!”

Матбуот, радио тўтилик қилса,

Тўғрилар қамалса, четга қувилса,

Пагонлар бўкириб даврини сурса

Истайсан сен:

“Эркин, ҳур замон келса!”

                                32

Истак не?

Қанотсиз бургутга менгзар,

Ҳаракатга қотилмаса у агар

Ҳеч  замон, ҳеч замон бермагай самар.

– Дуруст,-Ўрдабекли  илжайди,- бироқ бадиий томонини билмадим.

Мен адабиётдан узоқман,-Қаҳрамон Маҳмуд гап тизгинини олди,-қўрқмай ёзибсиз, эл кўнглини! Менга шуниси муҳим

                                  ТЕМУР ҚОПҚАСИ

                                                                                  33

Пастга қуйилдик ва бошкентни жануб билан боғловчи улкан сўқоқ четида, “Бахмал“ бозор қаршисида “Некси”дан тушдик. Ўрдабекли билан Қаҳрамон бозорга йўналишди. Мен хийла этакдаги Темур қопқосига боқдим. Болалик, ўсмирлик, йигитлик ёшларимда у  ердан Самарқандга кўп ўтганман. Кейин ҳам… Ҳар ўтганимда қопқода тин олардим. Қояларга ўйиб битилган қадим ёзувларни энтикиб ўқирдим. Жумладан, ер юзида биринчи ҳисоблаш марказини яратган Мирза  Улуғбек битигини ҳам…

Биласиз, бу Марказ Оврўпага кўприк вазифасини бажарган. Ундан, янглишмасам, Каперник, Кеплер, Браге каби улуғ астраномлар етишиб чиққанлар. Мен бундан ғурур туяман.

ҒУРУР тубида тенгсиз қудрат бор. Мен буни Тангри карами, деб биламан. Ғурур-инсон қанотидир. Мен шундай ўйлайман.

                                                        34

Инсон-ғурур билан инсон.

Эл-ғурур билан эл.

Миллат-ғурур билан миллат.

Ўғизхон ғурур билан очунни олган.

Чингизхон ғурур билан очуннинг учдан икки қисмини олган

Темурхон ғурур билан очуннинг ярмини олган.

 Ўрис босқинчилари 130 йил шу ғурурни йўқ қилиш учун ёлғон сиёсат олиб борди.

Кечмишимизни яширди.

Ўзлигимизни  яширди.

Улуғлигимизни яширди.

Ёмонлади,

Ёмонлади,

130 йил ёмонлади.

Оқибат, биз (Уйғур, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, қарақалпоқ… турклари) тарихимизни ўзлигимизни, улуғлигимизни унутган ва ҳам умоқланган ҳолда бу кунларга етиб келдик.

Бу ҳам бир кўргилик! Аччиқ, ситамли кўргулик!.. Балки бу Яратганнинг бир синовидир? Ҳар не  бўлганда ҳам бу бизга сабоқ бўлиши, биз бу оғули қисматдан ўзимизга тегишли хулоса чиқариб олишимиз лозим. Уйғур, Ўзбек, Қозоқ, Қирғиз, Туркман, Қорақалпоқ бир турки миллат ўлароқ, бир  бутун ҳолда, бир ялов остида  яшаганимизни унутмаслигимиз ва яна аслимизга қайтишимиз керак.

                                                                          35

Куч–қудратга тўлароқ!..

Америкача куч-қудратга!..

Ҳаммаси ўзимизга боғлик.

Бирдамлигимизга боғлиқ.

Ғанимлар биздан яна қайта:

Ўғиз ҳоқон,

Чингиз ҳоқон,

Темур ҳоқонлар чиқишидан қўрқадилар. Арслондан тулкилар қўрққанларидек. Шу учун бунга қарши ҳар қандай ёлғон, ёвуз, олчоқ усуллар билан курашадилар.

Лекин… буюк Чўлпон сўзи билан айтсам: “Чиқадиган қуёш барибир чиқади“… Макрга ғарқ ҳар қандай тўсиқларни ёриб!

Қонимизда бор…

Қонимизга тортамиз…

Ҳозирча:

Иқтисодий бирлик,

Ҳарбий бирлик,

Миллий бирлик,

Ёзув бирлиги ва

Пул бирлигига ўтсак бўлади.

Асталик билан…

Оврўпада пул бирлиги (евро) бор-ку.

Оврў-Америкада ҳарбий бирлик (НАТО) бор-ку. Биз улардан ибрат олайлик. Улар турли миллатлардан ташкил топганлар. Биз эса бир туғишган турк уруғларимиз.

                                                                            36

Икки йилча бурун менга Баҳодир Хон Туркистон: “Ўрта Осиё турклари учун бир пул-Турон пул бирлиги масаласини кўтариб чиқайлик“-деган эди.

Турон пули!

Яхши таклиф!

Ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, қарақалпоқ… ҳаммамиз ўрис туғдирган низолардан кечиб  бирлашсак, бу нарсалар ҳал бўлмай қолмайди. Бирлигимизга, аҳиллигимизга, ҳаракатимизга боғлик бу!

74 йилдан бери Хитой Уйғур қондошларимизнинг қонларини ичаяпти. 1944 йилда ваҳший Сталин ўз шахсий мулкидек Шарқий Туркистонимизни Чинга бериб юборган. Турклардан эски ўчини олиш учун. Биласиз, тарихда Бумин ҳоқон, Хоразмшоҳ, Чингиз ҳоқон, Темур ҳоқонлар илкларида бўлган  Кавказ, Гуржистон.

74 йилдан бери Шарқий Туркистонда хитойлаштириш кетаяпти. Эшитдим, ўқидим, бу жараённи тезлаштириш учун Пекин Шарқий Туркистонимизга яна юз миллион хитойни ташлашни режалаштираяпти. Нега биз бунга жим қараб турибмиз?! Нега?!! Нега табиати бой, гўзал, унумдор ерларимиз ғаним қўлида? Нега биз бир бутун бўлиб, уни қайтариб олишга ҳаракат қилмаяпмиз?

Нега Туркия жим?

Ёки Хитойдан қўрқамизми?

Эсланг, унутманг, Хитой неча марта илкимизда бўлган?

Эсланг, унутманг, Тўнғу, Ўғуз ҳоқонларнинг Чинга ҳукумронлик замонларини.

Эсланг, унутманг, Хитойда турклар қурган ва бошқарган ВЕЙ, ТАН империяларини.

                                                                     37

  Эсланг, унутманг,  Арслон ҳоқонга (6 аср) Чин ўлпон тўлаб турган даврларни.

 Эсланг, унутманг, “Буюк Хитой Девори“ нима учун қурилганини?..

Шундоқ экан, Хитойдан қўрқамизми? 1,5 миллиард аҳолисиданми? Ёхуд ядровий қуролиданми?

 Қўрқманг!!!

 Асло қўрқманг!!!

 Ўрисга ҳам шу ҳисни туйинг!

Урушда аҳолиси сони аҳамият касб этавермайди. Ўғузхон, Чингизхон, Темурхон, Бобурхонлар ўз қўшинларидан бир неча марта кўп ёв лашкарларини енганлар. Оммавий ажал қуролини ишлатиш учун эса юрак керак. Мабода ишлатса, ўзига гўр қазийди. БМТ, АҚШ, Оврўпа қараб турмайди… Биз улардан ёрдам ўтинамиз. Бироқ ўз кучимизга ишонамиз, фақат ўз кучимизга!

Шу он, ногоҳ, Самад Вурғун шеъри эсимга тушди. Ундан билганимча ўқидим:

Мен ёнмасам,

Сен ёнмасанг.

У ёнмаса

Қандай қилиб қоронғиликлар ёруғликка чиқар?

Қоронғуликлардан ёруғликка чиқиш учун эса не-не қийинчиликлару не-не тўсиқларни енгиб ўтишимиз керак. Бўлмаса БИРЛИККА эришишимиз маҳол. Эришмасак, икки томондаги икки  аждарҳо хуружидан қутилмаймиз. Шу боис қанча оғир бўлса ҳам енгиб ўтишимиз зарур. Бунинг учун мен ёнишим, сен ёнишинг, у ёниши, ҳамма ёниши лозим.

                                                                           38

Бу қутлуғ курашда бизга БМТ, АҚШ, Оврўпа ҳам ёрдам беради, деб ўйлайман. Бундай ҳолда биз албатта енгамиз. Шунда ўрис бўғовида ўрислаштирилаётган татар, бошқирд, чуваш, қирим татари, болқар, нўғай, қумиқ, қорачой, Олтой, Тува, Хокас, ёқут каби қондошларимизни ҳам озодликка чиқарамиз.

Шунда Озорбойжон, Молдовадан кўкўғуз (Гагауз), Болтиқбўйи ва Исроилдан Қорайим туркларини ўз бағримизга тортамиз.

Шунда Хитой бўғовида хитойлаштирилаётган Уйғур ва Тибетлик қардошларимизни ҳам озодликка чиқарамиз.

Шунда форс бўғовида (Эроннинг 50 фоиз аҳолиси  турк уруғларидир. Лекин биронта ҳам туркча мактаб йўқ) форслаштирилаётган туркларни ҳам ўз қучоғимизга оламиз. Афғон, араб, Покистон, Ҳиндистон, қисқаси, оламдаги бутун туркларни ҳам…

Султон суягини хорламас. Биз очундаги бор қондошларимизни авайлаб-асраш йўлидан борамиз. Бу Муқаддас йўлда Тангри бизга ёр бўлғай!

Тангри менга умр, журъат, қувват берса, мен бу курашларнинг олд қисмида бўламан. Ёвни ёндиришга ёнаман. Шеър:

 Йўқ, қўйинглар.

 Мени қўйинглар.

 Менга ором истаманг дўстлар,

 Хилват соз деб қистаманг дўстлар.

 Менга ундай ором керакмас.

 Ногоҳонда хаёлга ботсам

 Қўлларимдан тутиб ўшал дам

 Курашларнинг сафига отинг.

 Қур,

 Ярат денг.

 Ҳайқир денг,

 Жўш денг!

Шундай яшар одатда одам.

                          (Абдулла Ориф)

Қарамсиз давлат, озод Туркистон учун омонсиз курашларда Шовруқ, шовруқлар Чўлпон, Фитрат, Беҳбудийлар йўлларидан борганлар. Шоирлар даъват этганларидек

Ёниб,

 Жўшиб,

 Ҳайқириб курашганлар ва бу қутлуғ йўлда ботирлардек шаҳид бўлганлар.

 Ёниб яшаган инсон озод яшайди,

 Ёниб яшаган миллат озод яшайди.

 Мен ёнмасам,

 Сен ёнмасанг,

 У ёнмаса

 Қандай қилиб

 Қаронғиликлар ёруғликка чиқар?..

Гоҳи–гоҳида мени ўй-хаёлим олиб қочади. Буни ўзим сезмай қоламан. Ҳозир ҳам шундай бўлди.

                                                                                        39

Натижада Темур қопқосидан бошланган сўзим ҳар ёққа чуваланиб кетди. Аслида мен мақсадимни қисқа, сиқиқ, ҳар сўзимга юк юклаб баён этишга ҳаракат қиламан.

Бироқ … ҳозир…

Хўп, майли, гапни чўзмайман. Хатомни тузатаман. Темур қопқосидан ўтган онларимда менинг орлиғимни очунолар Темур руҳи қамраб оларди. Кўнглимда фахр аралаш қўрқув пайдо бўларди.  Қўрқув? Нега? Билмайман. Йўлда, Самарқандда бу ҳис ғурур ва матонат бахш этароқ кучаярди. Балки, бу, қопқода кечган урушларга оид асарларни ўқиганим таъсиридир? Яна қайдам? Дунёда биз билмайдиган илоҳий нарсалар кўпдай. Ҳар қадам, ҳар онимиз сирлидай. Биз доим кўзга кўринмас кучлар кузатувидамиз. Менга шундай туюлади. Кузатувдалигимизни ҳамма ҳам  сезавермайди. Мен буни баъзан, баъзи онларда сезиб қоламан.

Қопқодан ҳар ўтганимда кўз олдимда ўлмас Муқанна, ўлмас Темур, ўлмас Бобур гавдаланади. Жангу  жадалларни кўраман. Хаёл кўзи билан, ақл кўзи билан.

 Муқанна арабларни ҳайдаётир,

 Темур мўғулларни…

 Не буюк фожеаки, икки улуғ турк: Бобур-Шайбонийхон ўзаро савашмоқда.

Ҳатто Боғдонлик (мен туғилган қишлоқ-Боғдон) Абдураҳмон жевачини ҳам кўриб турибман. Ана энг оғир дамда ҳам бир-бирини қўлламаган қўрқоқ хонлар ўз “ин”ларида писиб ётибдилар.  Абдураҳмон жевачи эса ўз кўнгиллилари билан (отда, пиёда) қопқода ва сўнг яйлоқларни тошиб оқаётган Бахмал дарё бўйида ўрис босқинчиларини йитди. Қолган-қутганини эса Сайхуннинг ўнг қирғоғига улоқтириб ташлади.

(Давоми бор)

Муаллиф: Эврил Турон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрта қайтган турналар (қисса)-22

Ўн бешинчи боб Шамолда иссиқ қон ҳидини тобора аниқроқ искаб бораётган бўри борган сари иштаҳасини карнай қилиб юборган ўша ис анқиётган жой томонга думини қисганича чопиб ...

Юлдузли тунлар-27

ТОШКEНТ, НАМАНГАН, АНДИЖОН ЧИНГИЗИЙЛАР ЯНА ҲУКМРОН БЎЛМОҚЧИ 1 Қирчиллама қишда самур* пўстин ва қундуз телпак кийган Маҳмудхон хонаи хосда эшик оға Тилба Султон билан ...

Чингиз айтматов:қиёмат 18-қисм

Наша  тўлдириб  солинган  юк  халталарини  елкага  ортганча,  ярим кечага  довур  темир  йўл томонга  қараб  юрдилар.  Юриш  унча  қийин  эмасди.  Қуритилган  гиёҳнинг  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400