16 январь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШдаги уч кунлик расми сафари жараёнида Оқ уйда президент Дональд Трамп билан учрашди.
Сешанба куни Тошкент вақти билан 22:00 лар атрофида Оқ уйга келган Нурсултон Назарбоевни шахсан президент Дональд Трампнинг ўзи кутиб олди. Назарбоев АҚШга расмий 2006 йилда борганди.
Иш тартибига кӯра тушгача икки давлат президентлари Рузвельт залида журналистлар иштирок этган матбуот анжуманида қатнашди. Оқ уй эгаси президент Трамп Қозоғистоннинг ҳудудий хавфсизлиги бўйича ҳамкор эканлигини атаб ўтиб, Афғонистонда терроризм билан курашаётган қуролли кучларига логистик улаштириш томонидан қўллаб қувватлаганидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Назарбоев Дональд Трампнинг президентлигига бир йил тўлиши билан табриклаб, АҚШдаги сафари чоғида америкалик компаниялар билан жами 7,5 млрд. АҚШ долларига тенг тижорий битимлар имзоланишини айтди. Шунингдек, Қозоғистон АҚШдан “Боинг” самолётлари ва 900 та локомотив сотиб олмоқчилигини ҳам яширмади.
Оқўрданинг хабар беришича, президент Назарбоев Оқ уйдаги шартномалардан кейин 18 январда БМТнинг Хавфсизлик кенгашида ядровий қуролсизланиш бўйича анжуманга етакчилик қилади.
Аслида қозоғистонлик бирқатор муҳолифатлар, президент Назарбоевнинг АҚШга сафаридан кўпгина бошқа нарсаларни умид қилганди. Айтайлик, ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШнинг New York Mellon банки Қозоғистоннинг нефть ва газ сотишдан тушган пули сақланадиган миллий ғазнасидаги 22 млрд. АҚШ долларини музлатиб қўйганди. Оқ уй эгаси билан учрашганда Назарбоев ана шу масалалар тилга олинади, дея кутилганди. Аммо Назарбоев бу хусусда чурқ этмади.
Эслатиб ӯтамиз, АҚШда 5-та президент алмашган бир вақтда, Қозоғистонда ҳалигача Назарбоев ҳукмронлик қилмоқда. Ким билади дейсиз, Ӯзбекистонда ҳам кутилмаган воқелик рӯй бермаганда шундай ҳолат юз берармиди? Чет эл сиёсатчилари бундай ҳолатга жуда салбий қарашади. Негаки, одамлар бир нарсага ӯрганиб қоладилар. Тӯсатдан бошқа нарсалар юз берсалар улар тушунолмай қолишлари мумкин, деган фикрларни айтади. Шунинг учун ҳам мамлакатда янгиланиш бўлиб туришини, давлат бошқаруви ўзгариб турса одамлар ҳам ҳар хил ҳолатларни бошдан кечириб, вазиятга кӯникишни ӯрганишади, дейди. Бундай давлатларда демократия деган тушунча фақат қуруқ гаплигича қолади…
Муаллиф: Нур Дӯст