Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ подполковниги ҳибсга олинди

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси терговчиси¸ адлия подполковниги Нодирбек Дилмуродович Тўрақулов ишдан четлаштирилган.

Ундан ташқари, айни бошқарма терговчиси адлия майори Веселов Александр ҳам ишдан четлаштирилган. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Икромовнинг айтишича¸ МХХ расмийлари ўзига бу икки МХХ зобити “маҳбусни тергов пайтида қийнаш¸ жиноят ишини сохталаштириш¸ ноқонуний ҳибсга олиш каби қонунга зид ҳаракатлари боис ишдан четлаштирилган.

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларидаги бир-биридан мустақил икки мулозим ҳам айни маълумотни тасдиқладилар.

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларида ишлайдиган мулозимга кўра¸ Бобомурод Абдуллаевни ҳибсга олишда қатнашган барча МХХ зобитлари ишдан четлаштирилган ва улардан шаҳарни тарк этмаслик ҳақида тилхат олинган. Суҳбатдошга кўра¸ МХХ терговчиси Нодирбек Тўрақуловга нисбатан эҳтиëт чораси сифатида ҳибс қўлланган.

Сурхондарë вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирида ишлайдиган зобитнинг айтишича¸ Нодирбек Тўрақулов республика МХХсининг Сурхондарë вилоят бошқармаси тергов бўлимида бошлиқ бўлган пайтидаги қилмишлари юзасидан сўроқ қилинмоқда. Суҳбатдош таъкидича¸ Тўрақулов президент жорий йил 19 январь куни Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида Сурхондарë вилояти фаоллари билан ўтказган учрашувида айни вилоят МХХ бошқармаси фаолиятини танқид қилгани ортидан қўлга олинган.

Айни йиғинда президент Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти талон-тарож қилингани ҳақида айтиб ўтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“тадбиркорни ҳимоя қилиб, балиқларни қирилиб кетишдан асрайлик”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил  8 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали ...

Бош вазир: “президент зойир мирзаевни кечирмайди, бошқаларни ҳам”

Оққўрғон воқеаси бўйича президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни кечирмайди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов 29 октябрь куни ўтказилган ...

Дилшод файзиев бухоро вилояти прокурори бўлди

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Файзиев Дилшод Наджимович Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400