Қозоғистонда пенсия ва иш ҳақи ўсиши мумкин

Мамлакатимизда нефть нархининг қимматлашишига боғлиқ ҳолда Ҳукумат бюджети қайта ҳисобланмоқда. Давлат иқтисодиётига қора олтин бевосита таъсир қиладиган омил бўлганлиги туфайли эндиликда пенсия ва иш ҳақи яна ўсиши мумкин, деб хабар беради КТК оинаижаҳони.

Бугунги кунга келиб нефть қимматлаб, баррелли 60 доллардан ошди. Миллий иқтисодиёт вазирлиги эса давлатнинг уч йиллик харажатларини қора олтиннинг эски курси билан, яъни 45 доллар дея ҳисоблаб қўйган. Эндиликда мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжатларига ўзгартишлар киритилади.

“Биринчидан, ҳозир нефть нархи қимматлади. Жорий йилги харажатларни тасдиқлаш учун қора олтиннинг аниқ қиймати юзасидан прогнозлар ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Экспорт ва ишлаб чиқариш ҳам ўсди. Уни ҳам қайта ҳисоблаймиз”, – дейди Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вице-вазири Руслан Даленов.

Яъни, Ҳукумат ишлаб чиқариш ва нефтдан тушган даромадларни ҳам қайта ҳисоблайди. Чунки, бюджет мана шу иккита омилга бевосита боғлиқ. Қора олтин ва четга сотилган бошқа хомашёларнинг фойдаси аввало Миллий жамғармага келиб тушади, кейин трансферт сифатида бюджетга бўлинади. Ҳукумат 2018 йилги харажатларни 9 триллион тенге деб тасдиқлаган эди. Эндиликда нефть нархи қимматлашганига боғлиқ ҳолда хазинада ортиқча пул бўлади.

Амалдорлар ана шу маблағларни қаерга сарфлаш кераклигини аниқлашлари шарт. Давлат харажатлари кўп ҳолларда ижтимоий тўловларга сарф қилинишини инобатга олсак, пенсия ва ойлик маошлар яна ўсиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат бюджети 62 триллион 229 млрд сўм – даромадлар. 62 триллион 170 млрд сўм – харажатлар. 59 млрд сўм – профицит. Қозоғистоннинг тасдиқланган давлат бюджети 9 триллион тенге. Бу эса 220 триллион 500 млрд сўмдир. Яъни 32 миллион аҳолига эга Ўзбекистоннинг давлат бюджети 18 миллионли Қозоғистоннинг давлат бюджетидан 37 млрд 101 миллион сўмга камлигини кўрсатади.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Одатлар иқтисодиёти: янгиликни қўллаш нега бунчалар оғир

Аксарият кундалик хатти-ҳаракатларимиз одат тусига кирган. Ҳаётимиз ўз қўлимизда, деб бонг урсак-да, одатга айланган юриш-туришимизни ўзгартириш ниҳоятда машаққатли кечади. ...

“йўллардаги 54 та пост олиб ташланди, энди камера ўрнатиш керак”

Президент Шавкат Мирзиёев танқидидан кейин Ўзбекистон ҳудудидаги 54 та пост фаолияти тугатилди, дея хабар тарқатди Ички ишлар вазирлиги. (more…)

Ўзбекистонда ўтган йили 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда республика бўйича жами 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу 2020 йилга нисбатан 8 331 тага кўп.  Ҳудудлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400