Байрам муборак, азиз аёллар

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Сизларни энг ёрқин ва самимий баҳор байрами – 8-Март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбидан табриклайди!

Ҳурматли хотин-қизлар! Ҳар бир инсон учун Сизлар энг олий ахлоқий сифатлар – Оналик, дилкашлик, шафқатлилик, эътиборлилик, назокат ва пок орзу-ниятларнинг ифодаси бўлдингизлар ва ҳар доим шундай бўлиб қоласизлар.

Ҳар бир аёл ўз уйида меҳрибонлик ва илиқлик яратади, болаларини тарбиялайди, инсонлар ўртасидаги муносабатларда тартиб ва ҳамоҳангликни сақлайди.

Ҳозирги кунда ҳеч бир соҳани ёки фаолият доирасини Сизлардан ҳоли ҳолда тасаввур қилиш мумкин эмас. Сизлар катта-катта муассасаларга ва ишлаб чиқариш масканларига раҳбарлик қилаётирсизлар, Олимпиада ва халқаро мусобақаларда медалларга сазовар бўлаётирсизлар, дунё миқёсида ўтказилаётган ижодий тадбирлар ғолибига айланаётирсизлар, илм-фанда янгилик яратаётирсизлар, халқимизнинг иқтидор ва қобилиятларини намойиш қилиб, нодир санъат асарларини ихтиро қилаётирсизлар, сиёсат оламида ўз ўринларингизга эга бўлиб бораётирсизлар.

Сизлар биз, ҳар бир эркак киши учун, қалбимизни тушунадиган, ҳар қандай шароитларда қўллаб-қувватлайдиган суюкли Онамиз, ёримиз, қизимиз, синглимиз, шунингдек, яқин дўстимиз бўлиб қоласизлар.

Ҳурматли хотин-қизлар! Юртимизда аҳиллик, иноқлик, тотувлик ва хайрихоҳлик, эзгулик ва муҳаббат кайфиятини қарор топтириш йўлидаги самимий ҳис-туйғуларингиз ва олижаноб ҳаракатларингиз, бебаҳо хизматларингиз учун биз Сизлардан бағоят мамнунмиз.

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати мана шундай байрамона кунларда барча ватандошларимиз номидан Сизларга ўзининг чексиз ҳурмати ва эҳтиромини билдиради. Мана шу баҳор кунлари Сизларга туганмас хушчақчақлик, қучоқ-қучоқ гулдасталарни, дўсту ёрларнинг илиқ табассум ва эътиборини ато қилсин!

Баҳодир Хон Туркистон, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати раҳбари.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли юртдошлар! Қадрли сафдошлар! Мана, 2018 йил ҳам тарихга айланмоқда. Саноқли дақиқалардан кейин сайёрамизга 2019 йил кириб келади. Ўтаётган йилимизни сарҳисоб ...

“мухолифатчилар кимлар?” мақоласига жавоб

  Демократияга интилаётган ҳар қандай жамиятда мухолифатнинг бўлиши қонуниятдир! Бошқа ҳолатларда мухолифат яксон қилиниб, изсиз тугатилади. Мухолифат ўрнини ...

Эврил турон: мустақиллик қаҳрамони. эски кеш

                                                              (давоми)                                                                  39 “Узоқ ўтмиш замонларда Ўрта Осиё ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400