Ҳукумат ўзбекистонлик ишчиларни хорижга юборишни авж олдирмоқда

“Ўзбекистон меҳнат муҳожирларини Германия, Қозоғистон ва Уммон Султонлигига ишга йўллаш масаласини кўриб чиқмоқда” –деб хабар беради BBC Uzbek нашриёти.

Хабарга кўра: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Равшан Ибрагимов Ўзбекистон ишчилар юборадиган давлатлар рўйхатини мунтазам равишда кенгайтирмоқда.

«Авваллари Жанубий Корея, Россия, Япония ва Польша давлатларига ташкиллаштирилган ҳолда ишчи йиғиларди. Энди Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳам ҳамкорликни бошлаяпмиз. Шунингдек, агентлигимиз Германия, Қозоғистон ва Уммон Султонлиги билан меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорликни ўрнатиш йўлида иш олиб боряпти» – деган Ибрагимов.

Душанба куни эса, агентлик Туркиянинг Tauga Group компанияси билан ўзбекистонлик ишчиларни Туркияга жўнатиш бўйича ҳужжатларга имзо чекди.

Турк компанияси Ўзбекистондан уй хизматкорлари, идиш-товоқ ювувчилар, фаррош, вахтёр, официант, бармен, меҳмонхона хизматкорлари, ошхона ишчилари ва ошпазларни ишга йиғмоқдалар.

Ишчилар Туркияда душанбадан жумагача ишлаши ва ойига 430 АҚШ долларига тенг маош олишлари кутилмоқда.Сафар ва яшаш харажатларини Турк томони ўз зиммасига олмоқда.

Агентлик жорий йилда Россияга расман яна 50 минг мигрантни йўллаши кўзда тутилган.

– Албатта, бу ишларни ташкиллаштираётган Ташқи меҳнат миграциясининг ҳаракати яхши. Билишимча, Жанубий Кореяга одам ўзи хоҳласа ҳам кета олмаслиги мумкин. Сабаби корейслар томонидан сизга таклифнома келмаса ўзбошимча бора олмайсиз. Ӯзбекистон томонидан ҳам жўната олмайдилар.

Ўтган сафар қизиқиш билан Ташқи меҳнат миграциясига қўнғироқ қилиб сўраганимда: ҳозирда фақат меҳнат муҳожирлари Россияга юборилмоқда, Польша ва Германияга келишувлар амалга оширилмоқда, деганди. Бунга ҳам бир йилларча бўлиб қолди. Япония ҳақида гап ҳам бўлмаганди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқин кунларда Қозоғистонга ташрифи кутилмоқда, албатта, бу учрашувда жуда катта келишувлар кутилмоқда. Бинобарин меҳнат шартномасига ҳам келишилса ажабланмаймиз. Сабаби бу йил Қозоғистонда, «Ўзбекистон» йили дея белгиланган.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10483,52 сўм доллар эса 9463,37 сўм бўлди 

Марказий банк 28 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Янгиобод ва чорсу бозорларида «қизил китоб»га киритилган қушлар сотилмоқда

Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган қушлар Тошкент бозорларида бемалол сотилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг Янгиобод ва Чорсу бозорларида ноёб қушлар савдоси кузатилган. Бу ...

Ўзбекистон: ўзгаришлар иллюзияси ва инвесторлар учун хатарлар – фарғона вилояти мисолида

Аарон Бергман Суратда – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Ўзбекистонда илоҳотлар бошланди”, - дея мамлакат оммавий ахборот воситалари жар солмоқда, уларга Россия матбуоти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400