Долларфурушларнинг ошиғи олчи

Долларфурушларнинг ошиғи олчи

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги валюта қора бозори ҳамон очиқчасига “фаолият” юритаётир. Валютафурушлар қӯлларидаги даста-даста пуллари билан бемалол ӯтган-кетганларнинг олдига рӯбаро чиқиб, бор овозлари билан АҚШ доллари, Россия рубли сотиб олишларини билдираётир.

Шаҳрисабзликларга шу кунларда оинаижаҳон орқали Ӯзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг валюта қора бозорига қарши курашиш мақсадида бот-бот намойиш этилаётган, бу ишнинг қонунга хилофлиги билдирилаётган, валюта қора бозорида чет эл валюталарини сотиб олган шахс ҳам, сотган шахс ҳам жиноий жавобгарликка тортилиши эълон қилинаётган рекламаси заррача таъсир қилмаётир.

Қизиғи шундаки, Шаҳрисабзда фаолият юритаётган валюта қора бозори ишидан шаҳар ва тумандаги барча мутасадди органлар яхши хабардор. Бунга орган ходимлари ҳам ӯз валюталарини банкларда эмас, айнан қора бозорда айирбошлашлари, шунингдек, валютачиларнинг эмин-эркин ишлашлари учун прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари “қалқон” бӯлаётгани, уларнинг валютафурушлардан вақти-вақти билан ӯзларига тегишли “доля”ларини олиб туришлари каби эндиликда ҳамма яхши биладиган омиллар мисол бӯла олади.

Бизнингча, фақат Шаҳрисабзда эмас, мамлакатимизнинг барча вилоят, шаҳар ҳамда туман марказларида валюта қора бозорларига барҳам берилмаётганига банкларимизнинг валюта сиёсатини ӯлда-жӯлда юритаётгани асосий сабаб бӯлмоқда.

Шаҳрисабздаги банкларда Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда ишлаётган меҳнат мигрантларининг пул жӯнатмаларини қабул қилиб олиш ҳамон муаммо. Банклардаги сунъий навбатлар, “ур-йиқит”лар, мижозларнинг ӯзларига тегишли бӯлган пулларини ӯз вақтида ололмаслик ҳолатлари уларни банкдан безишига, валюта қора бозорига қайтишига туртки бераётир. Боз устига банкларимизнинг мижозлардан фақат АҚШ долларини сотиб олиши, уларга нақд доллар сотмаслиги, Россия рубли олди-сотдиси йӯлга қӯйилмаганлиги каби омиллар ҳам жараённи янада чигаллаштирмоқда. Агар аҳвол шу ҳолатда кетадиган бӯлса, у ҳолда яқин йиллар ичида валюта сиёсатида ижобий натижалар юзага чиқмайди, аксинча қора бозорларимиз худди олдингидек янада эмин-эркин ишлашда давом этади. Сиз нима дейсиз, азизлар?

Муаллифлар: Адолат Қиличева, Қаҳрамонхон Маҳмуд

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қр ҳукумати «мегаком» уяли операторининг янги харидорини қидирмоқда

Давлат мулкларини бошқариш жамғармаси “Мегаком” уяли оператор бренди билан машҳур «Альфа Телеком» ЁАЖга янги харидор изламоқда. Идора раҳбари Дуйшенбек Зилалиевнинг айтишича, ...

Журналист ички ишлар вазирига очиқ хат ёзди

Фото: Халқаро пресс-клуб «Жамиятимиз равнақи йўлида ҳамкорлик зарур» сарлавҳаси билан самарқандлик кекса журналист Тошпўлат Раҳматуллаевдан ИИВ раҳбари Абдусалом Азизов ...

Каттақўрғонда сохта мибчилар пайдо бўлди

Зарафшон газетасининг ёзишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида икки шоввоз - газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли туманлараро 4-сон газ таъминоти участкаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400