Каттақўрғонда сохта МИБчилар пайдо бўлди

Зарафшон газетасининг ёзишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида икки шоввоз – газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли туманлараро 4-сон газ таъминоти участкаси чилангарлари Эркин ва Фарҳод (исмлар шартли) Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Таджиеванинг қулоғига “лағмон” илишди.

Аёлнинг хонадони 2014 йил март ойида табиий газ тармоғидан узиб қўйилганини билган чилангарлар уни қайта улаб бериш учун энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида пул ундиришади. Қизиғи, улар аёлга ўзларини «Мажбурий ижро бюроси ходими» деб таништиради. Аёлгина «МИБ»чиларнинг гапига ишониб, айтилган пулни пластик картасидан «Sлик» орқали уларнинг картасига ўтказиб беради. Тушган 420 минг сўмдан 102 мингни туманлараро 4-сонли газ таъминоти участкаси туман ҳудуди кассасига тўлов қилган икковлон қолганини ўзаро тақсимлаб олади.

Наҳот уларнинг хатти-ҳаракати шубҳа уйғотмаган бўлса? “Қароқчилар” бундай шубҳага ўрин қолдиришмайди. Чунки улар тўловни нақд эмас, пластик картадан олади, газ ҳисоблаш ускунасини қиёсловдан ўтказиш учун рисоладагидек ечишади. Бундан ташқари, хонадонда ҳақиқатда фойдаланилмаган табиий газ учун 1 дона газ плита билан 2 дона иситиш печларининг йиллик кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани ҳам тузади. Бунда аёлнинг содда ва ишонувчанлиги ҳам уларга асқотади.

Бироқ ёпилган қозон ёпиқлигича қолмади. Сохта МИБчиларнинг қилмиши ҳақиқий МИБ ходимлари томонидан фош этилди.

МИБ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саакашвили сўроққа келишдан бош тортди

Грузия собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори, Украинадаги “Янги кучлар исёни” ҳаракати раҳбари Михаил Саакашвили Украинада давлат тўнтариши борасидаги иш ...

Абдулла қодирий қайтмаган ҳовли

Мақола bbc.com сайтидан олинди Муаллиф: Анора Содиқова Тошкентнинг марказида Парижнинг 13-кварталига қиёслаш мумкин бўлган бир маҳалла бор... Ўша кўчада оқ тунукалар билан ...

Москвада икки нафар ўзбекистонлик болаларни гаровга олди

Пичоклар билан қуролланиб олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Мосвадаги Бишкекдан келган бир неча қизлар ижарага олган уч хонали хонадонга бостириб киришди, деб хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400