Янги Korzinka.uz да эски усуллар

Маҳалламизда, Қӯйлиқ мавзеси қоқ марказида “Корзинка.уз” супермаркети очилди. Эрталабдан карнай-сурнай садоси янгради. Супермаркет ичи ва ташқариси оломан билан лиқ тӯла. Ҳар доим машиналар тирбандлиги устун бӯлган мавзеимизда бугун тирбандлик янада кучли.

Супермаркетдаги нархлар атрофимиздаги бошқа дӯконлар, шунингдек, бозорлардаги нархлардан 50, 100, 200, 500, 1000, 2000 сӯмгача арзонроқ.

Деярли барча маҳсулотлар нархига тийин, майда чақа суммаси қӯйилган. Масалан, 1 литрли “Кока-кола” ичимлиги 4990 сӯм, 1 кг банан 14490 сӯм.

Маълумки, Ӯзбекистонда миллий валютамиз сӯм муомалага киритилган пайтда 10, 25, 50, 100 сӯмликлар танга шаклида жорий қилинган. Мазкур тангалар гарчи ҳозирги кунгача Ӯзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан расман муомаладан чиқарилмаган бӯлса-да, аммо сӯнгги 5-10 йил ичида деярли муомалада йӯқ. 100 сӯмлик танга пул бундан мустасно. Ушбу суммалар савдо-сотиқ муомаласида харидорга қайтим сифатида берилмайди. Майда пуллар сӯмнинг жиддий инфляцияга учраши туфайли савдо муомаласида лаёқатсиз ҳолга тушгани маълум. Аммо шундай бӯлса-да, бухгалтерия ҳисоб-китоб ишларида, нарх белгилашда майда чақалар қӯлланилмоқда.

Корзинка.уз. супермаркетига кирганимизда Ӯзбекистонда кенг тарқалган усуллардан бири, яъни харидорларнинг 100, 200, 500 сӯм қайтими ӯрнига бошқа барча дӯконлардагидек гугурт, сақич, қурт, конфетчалар бериш усули, истеъмолчини нокерак нарсалар билан мажбурий таъминлаш,  шунингдек, харидорга қайтарилиши лозим 10 сӯмдан 90 сӯмгача бӯлган қайтимларни ҳеч қандай

огоҳлантиришларсиз дӯкон ғазнасига тушириш усули устунлигига амин бӯбӯлдикБу эса замонавий савдо тармоғи нуфузига соя солиб турибди.

Агар Корзинка.уз. ӯзларининг маҳсулотларига қӯйган бугунги нархни сақлаб қолса у ҳолда келажакда мижозлар қадами узилмайдиган савдо масканига айланади.

Аммо Ӯзбекистон шароитида  бундай усулга амал қилиш қийинроқ.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қадоқланган пластик идишлардаги сув хавфсизми?

Қадоқланган пластик идишлардаги сув хавфсиз ҳисобланади. Бугунги кунда аксарият юртдошларимиз водопровод қувуридан келаётган сувни ичмай, бевосита пластик идишлардаги сувни ...

Тадбиркор ҳақми ёки тошкент шаҳар божхона бошқармаси?

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” Бирор хорижий давлатда қўлингизга тушган маҳсулотда шу ёзувни ўқиб қолсангиз фахрланасизми? Мен фахрланаман. Навбатдаги журналистик текширув ...

Мансур тўймаевни ёқиб юборган баҳриддин исомов иши бўйича бош прокуратура расмий хабар берди

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан Баҳриддин Исомовга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки ...