Ўзбекистонда 4G нинг кириб келиш даражаси ўн фоизга ҳам етмади

GSMA учун ўтказилган EY тадқиқотларининг натижаларига кўра, 4G нинг Ўзбекистонга кириб келиш даражаси 8,7 фоизни ташкил этади. Компаниянинг башорат қилишича, 4G кириб келиш даражаси 2025 йилга бориб 35 фоизга етиши мумкин, деб ёзмоқда “Турон24” нашри.

Ҳозирда 31,4 фоизни ташкил этувчи 3G ҳам 2025 йилга бориб 35 фоиз кўрсаткичга эришади. 3G нинг ўсиш даражаси 2021 йилдан сўнг 40 фоизга етса, ўзгармас ҳолатда қолади.

2G дан фойдаланувчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади. 2012 йилда кириб келиш даражаси 75 фоиз бўлган 2G ҳозирда 33,9 фоизни ташкил этади. Бундан кўриш мумкинки, кўрсаткич барқарор суръатда пасайиб бормоқда.

Тадқиқотларда кўрсатилишича, яқин йилларда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг ўсиб бориши ва интернет хизматларига уланишни кенгайтириш учун 3G ва 4G муҳим аҳамият касб этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мексикадаги барга қилинган ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Веракрус штатидаги Коацакоалкос шаҳрида жойлашган барга қилинган ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. ...

Дарбадар ўғилнинг қайтиши

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги бугунги тайинловлар орасида эътиборга молик жиҳат — Дилшод Кенжаев дейиш мумкин. Дилшод Кенжаев У сўнгги икки йил ичида ушбу лавозимга ...

Журналистика ва журналистлар муаммолари ҳақида айрим мулоҳазалар

Бундан бир неча йиллар олдин журналистларга, тўғрироғи эса уларнинг касбий фаолиятига нисбатан танқидий кайфиятда эдим. Хатто "тўрва халтали" журналистлар ҳақида мақола ҳам ...