Андижонлик 9-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб ўлдирди

Андижонлик 9-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб ўлдирди

7 апрель куни Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси мактаб ҳовлисида шаҳарнинг 29-мактабида ўқийдиган тенгқурининг юрагига пичоқ санчиб ўлдирган.

Халқ таълими тизимида ишлайдиган мулозимнинг айтишича, бу пайтда ўқитувчиларнинг аксарияти шаҳар ҳокимлиги эълон қилган шанбаликда бўлган.

Андижон шаҳар 29-умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқийдиган Муҳаммадасрор Собиров 7 апрель куни 10-мактабнинг ҳовлисида пичоқлаб ўлдирилганини шаҳар ички ишлар бўлимининг исми сир қолишини сўраган мулозими тасдиқлади.

– Шу мактабнинг Ш.А. исмли 9-синф ўқувчиси билан 29-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Муҳаммадаброр Собиров ўртасида телефонда ҳозирча сабаби аниқланмаган жанжал бўлган. Биринчи суриштирувга кўра, қаттиқ ҳақорат эшитган Ш.А. тенгқурини мактабга келишини, у билан разбор қилишини айтган. Муҳаммадасрор ҳам дарсни ташлаб 10-мактабга келган ва тенгдошига қўнғироқ қилган. Шунда Ш.А. бешинчи соатдаги дарсдан чиқибоқ, тенгдошининг юрагига пичоқ урган. Муҳаммадаброр Собиров воқеа жойида ҳалок бўлган , –деди ички ишлар мулозими.

Унинг айтишича, 29-мактаб ўқувчиси Ички ишлар бўлимининг ёмон хулқли болалар рўйхатида турган.

– Айни пайтда терговчилар бу иш билан шуғулланяпти. Ўзбекистон Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Қотилликда гумонланган Ш.А. ҳибсга олинган, – дейди мулозим.

Воқеа 10-мактаб ҳовлисида содир бўлган. Ушбу мактаб ўқитувчиларидан олинган маълумотга кўра, воқеа содир бўлган пайтда ўқитувчиларнинг аксари шаҳар ҳокимлиги эълон қилган шанбаликда бўлган ва ўқувчилар қаровсиз қолган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иив ппх бош бошқармаси бошлиғи мурдаси ўз хизмат хонасида қотиллик аломатлари билан топилди

Дилшод Акрамов.Фото: Халқаро пресс-клуб Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўз хизмат хонасида қотиллик ...

Ниғматилла йўлдошевнинг танқиди нечоғли ўринли?

Айни чоғда интернет оламида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг 27 сентябрь куни бошланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XVI ялпи мажлисида  парламент юқори ...

Мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга олган хоразмлик журналист 7 суткага қамалди

Хоразмда чоп этиладиган “Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. Turon24 манбасининг хабар беришича, унга Қўшкўпир тумани ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400