Чайлами? Йўқ, мактаб… Халқ таълими вазирлиги нима дейди?

Маълумотларга қараганда, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 170 дан ортиқ умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Уларда кўп миллатли халқнинг фарзандлари таълим-тарбия олишмоқда. Туманнинг асосий қисми чекка қишлоқларда истиқомат қилади. Уларга эътибор ва имконият кўлами жуда паст. Ҳаттоки, айрим қишлоқларда яшовчи аҳолининг фарзандлари мактабга бориш учун 15-20 км масофа босиб ўтишга мажбур.

Юқоридаги ҳолат, танганинг бир томони холос. Танганинг иккинчи томони ҳайратимизни янада оширади. Тумандаги Оғзикенг қишлоғида 146-умумий ўрта таълим мактабининг филиали мавжуд. Филиалда 20 нафар бола таҳсил олади. Уларга ҳеч қандай имконият ва шароит яратиб берилмаган. Мазкур «биноча»ни қишлоқ аҳли 2000 йилда ҳашар йўли билан қурган.

– Ҳар куни 19-20 нафар ҳар хил ёшдаги болага битта синфда дарс ўтишга мажбурман. Айримларига 1 синф дарслигини ўтиб турсам, 4 ёки 5 синф болалари кутиб туришади дейди, – бошланғич синф ўқитувчиси Тўйчи Жуманазаров. Дарсликлар ҳам вақтида етиб келмайди. Баъзан, айрим китобларни йил якунида оламиз.

– Туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраевага бу ҳолатни билдирганмиз, мактабимизни суратга тушириб, ариза билан мурожаат этганмиз дейди, – қишлоқлик фермер Шукур Ҳайдаров. – 2017 йилда 3 та ариза билан чиқдик, ҳокимиятга мурожаат этдик. Порталга ёздик. Шундан сўнг мутахассислар мактабимизни кўриб, 2018 йилнинг март ойида янги мактаб биносини қуриб берамиз деган ваъдалар беришганди. Натижа йўқ, мактаб қурилиши ҳақида ҳеч қандай ҳужжат ҳам кўрмадим.

Мазкур муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида шу куни туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраева билан телефон орқали боғланишга ҳаракат қилиб кўрдик. Саволларимизга аниқ жавоб ололмагач, туман ҳокимлигига мурожаат этдик. Мутассадилар мазкур ҳолатдан хабари йўқ эканини билдириб мурожаатимизни тубдан ўрганиб чиқишни таъкидлади. Бизда эса ўринли ва асосли кўплаб саволлар жавобсиз қолди. Объектив.уз саволларга жавоб кутиб қолади.

Дилшод НАБИЕВ

Манба: obyektiv.uz сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон: россия мудофаа вазирини тошкентга нима етаклаган бўлиши мумкин?

Россия Мудофаа вазири Тошкентда. Расмий хабарларга кўра, Сергей Шойгу аллақачон Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов билан музокаралар олиб борган. Сергей Шойгу икки ...

Бизга кучли танқидчилар керак

Ўзбек адабиёти ва санъатига назар ташлар эканмиз, устозларимиздан қолган адабий мерослар билан фахрлансак арзийди. Бу мерослар, истиқболимиз йўлини ёритгучи маёқлардек нур ...

Меҳмонлар дивизияси ёхуд бир кеча минг кеча эмас

Фото: «Tafsilot.uz» Шаҳарда яшасанг зўр-да, сира зерикмайсан. Гап кинотеатр, музейларнинг мавжудлигида эмас, йўқ. Уйингда ҳам зерикмайсан. Уйинг гавжум бўлгач, қаёқдан ҳам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400