Фарғона ҳокими божхоначиларга кўча супуртирди

Фарғона вилоятида божхона ходимлари 10¸ 11 май кунлари Фарғона-Олтиариқ магистрал йўлини супуриш¸ йўл бўйидаги бетон ариқлар ичини тозалаш ва дарахтларни оқлашга жалб қилинди.

Вилоят ҳокимлиги мулозимининг 11 май куни маълум қилишича¸ божхоначилар¸ солиқчилар ва бошқа ходимларини ҳашарга чиқаришга вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев буйруқ берган. Фарғона вилоят божхона бошқармасининг мулозимларидан бири шахсий таркибнинг ҳашарга чиқарилганини тасдиқлади.

Кўча супуришга чиққан вилоят божхона бошқармасининг исми айтилмаслик шарти билан гапирган яна бир ходими кўча супуришга чиқарилганидан уялганини билдирди.

“Бошқарма бошлиғи Азимовнинг топшириғи билан кеча ва бугун мана “ҳашар-элга ярашар” деган шиор билан ариқларни, йўлларни супуриб, чопиб, дарахтларни оқлаб юрибмиз. Шуниси қизиқки, бирор бир шахс келиб “Сизлар кимсизлар, қайси ташкилотдан келиб ишлаб юрибсизлар” деб савол берса “Биз кўнгилли маҳалла фаолларимиз” дея жавоб берасизлар деб уқтиришди. Формани ечиб уйда киядиган кийим билан юриш буюрилди”¸- деди божхона ходими.

“9 май куни Фарғона вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев катта йиғилиш ўтказди. У Фарғонага президент келаëтгани боис бутун вилоят бўйича оммавий ҳашар ўтказилиши, ҳар бир қарич ер тозаланиши, ҳар бир вилоят раҳбарига, шунингдек, божхонага ҳам вилоят ҳокимияти томонидан тозалаш лозим бўлган ҳудуд ажратиб берилишини айтди, қайси раҳбарга ажратилган ҳудуд бўйича камчилик аниқланса ўз лавозимидан “учириб” юбораман деб аниқ вазифа қўйди”,- деди мулозим.

Таъкидлаш жоизки, фарғоналик расмийлар божхона ҳодимларига кўча супутираëтган 10 май куни мамлакатдаги инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир ҳужжат кучга кирди.

​Ҳужжатда давлат хизматчиларини кўчаларни тозалаш ёки пахта терими каби ишларга мажбуран жалб қилинмаслиги ҳақида айтилади. Қарорда давлат органлари, шу жумладан Бош прокуратура ва Меҳнат вазирлиги томонидан бундай амалиётларнинг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўриш талаби мавжуд.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанд ҳокими ва ечинтирилган аёл ўртасида қандай фарқ бор?

Нега Ўзбекистонда суд қарори чиқмасданоқ, айбланувчига жиноятчи деб қаралади? Нега у ҳақида телевизион лавҳалар тайёрланиб, оммага тақдим этилади? Нега бу каби кўрсатувлар ...

Аҳмадбой пирамидаси: “мени ушлаб кетишмади, мелисага ўзим бордим”

Отабек Мамирбеков Чинозлик Аҳмадбой Турсунбоевнинг "молиявий пирамидаси"га аввал ўзининг, сўнгра таниш-билишларининг пулини олиб бориб берган ва эндиликда фирибгарликда ...

Давлатназар рўзметов озод этилди

29 октябрь куни  хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400