Давлатназар Рўзметов озод этилди

29 октябрь куни  хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Давлатназар Рўзметов

Маълум қилинишича, Қўшкўпир тумани Маъмурий ишлар бўйича суд қарорига кўра 7 суткага қамалган Давлатназар Рўзметов жазо муддатини ўтаб, 5 ноябрь куни озодликка чиқарилган. У Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлимида сақланаётган эди.

Хоразмлик журналист, «Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Рўзметов бир ҳафта олдин Урганч шаҳрида қўлга олиниб, суд маҳкамасига олиб келинган. Журналистнинг қамалишига сабаб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани билдирилганди.

Айни пайтда Рўзметов билан юз берган ҳодиса бўйича айрим маълумотлар маълум қилинган. Kun.uz​ хоразмлик журналист билан юз берган ҳодисани батафсил ўрганмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон афғонистон билан чегарани ёпиб қўйиши ортида нима бор?

Охирги бир ҳафта – ўн кун давомида Тожикистон Ҳукумати Афғонистон билан ўтиш текширув нуқталарини ёпиб қўйди. Бундан асосий мақсад, хавфсизлик эканлиги таъкидланмоқда. ...

Қозоғистонда ўзбекистонлик аёллар бўлган фоҳишахона фош этилди

Остона шаҳрининг темир йўл вокзалига яқин ҳудудда фоҳишахона аниқланди, унда пул эвазига жинсий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланган 7 нафар аёл бўлган. Қўлга олинганларнинг ...

Ўзбекистондаги ёлғонлардан чарчаган аёл россияга бутунлай кўчиб кетишга қарор қилди

Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёллардан бири — Муяссархон Раҳимова Россияга бутунлай кўчиб кетишга қарор қилди. Айтишича, у Ўзбекистондаги ёлғонлардан чарчаган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400