5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни

4 июнда Тошкент шаҳар Ғафур Ғулом боғида Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан Республика миқёсида ўтказилган кўрик-танлов ғолибларига Экологик ҳаракати, Табиатни муҳофаза қўмиталари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хориж элчихоналари ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳомийлигида дипломлар ва мукофотлар топширилди.

Республика миқёсида ўтказилган ушбу экобайрамда элчихоналар томонидан қариялар уйида яшовчи бир гуруҳ нуронийларга хайрия совғалари улашилди.

Шундан сўнг ғолибликни қўлга киритган ўрта таълим, коллеж ва лицей ўқучиларига ҳамда институт талабаларининг экология ва она табиатни асраб-авайлаш, табиатнинг ноёб неъматлари сув ва ҳавони соф сақлаш ва уларни исроф қилмаслик, уни эъзозлаш, яшил оламга бўлган меҳр-муҳаббатни тарғиб этувчи суратлар, фотокўргазма, иншо, мақола, лойиҳа ғолибларига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий элчихоналар вакиллари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, Экожурналистика йўналиши ғолибларига, жумладан оммавий ахборот воситалари ходимлари, ТВ ва газеталардан ҳамда электрон тизим журналистларига ҳам диплом ва совғалар топширилди.
Тадбирдан сўнг иштирокчилар байрам дастурхонига таклиф этилди.

Муаллиф: Марям Аҳмедова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожик-хитой чегарасида 100га яқин юк машинаси ушлаб турилибди

Тожик-хитой чегарасининг Мурғаб туманидаги «Тохтамиш» терминалида юк машиналари тўпланиб қолди, бу машиналар Тожикистон ҳудудларига киритилмаяпти. (more…)

Йилнинг мурувватли аёли

Куни кеча 21.12да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида  турли йўналишдаги ўн беш хил номинация бўйича “Йил аёли” кўрик танлови бўлиб ўтди. (more…)

Ўзбекистонда фермер ёки деҳқонларнинг кенгашга аъзолиги мажбурий этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (2019 йил 4 апрель, ЎРҚ–533). Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400