Дональд Трамп: АҚШ “мигрантлар лагери” бўлмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Қўшма Штатлар “мигрантлар лагери” бўлмаслигини баён қилди ва демократларни иммиграция қонунчилигини ишлаб чиқишда маъмурит билан ҳамкорликни истамаётганликда айблади.

18 июнь куни Миллий космик кенгаш мажлисида нутқ сўзлаган Трамп охирги кунларда кескинлашган мигрантлар ва уларнинг оилалари муаммолари муносабати билан ўзининг номига қилинган кескин танқидий фикрларга муносабат билдирди. Президентнинг сўзларига қараганда, АҚШ қочоқларни сақлаш жойига айланмайди. У мамлакатга хизматлар эвазига асосланган иммиграция тизими зарурлигини яна таъкидлади.

АҚШда яширин мигрантларнинг оилаларини ажратиш атрофидаги баҳслар кескинлашиб бораяпти. Оилаларни ажратиш сиёсати илгари камдан-кам қўлланарди, бироқ эндиликда федерал агентлар бошпана олиш ёки мамлакат ичига яширин кириб олишга уринаётган иммигрантларни мунтазам равишда ажратиб қўймоқда. Май ойида тугалланган олти ҳафталик давр мобайнида 2000 нафарга яқин вояга етмаганлар ота-оналаридан ажратиб қўйилди, деб хабар қилишди ўтган ҳафтада, Трамп маъмуриятида.

Ҳукумат томонидан эълон қилинган видеороликка кўра фикр юритилса, ота-оналаридан ажратилган ёш иммигрантлар лозим даражадаги шароитларда яшашаяпти, лекин Трамп томонидан эълон қилинган “бағрикенгликнинг бошланғич даражаси” сиёсати атрофидаги мунозараларнинг ўткирлиги ортишда давом этаяпти.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн болаларни камситиш эвазига иммиграцияни ушлаб туришни “чидаб бўлмас ҳолат” деб айтди.

Американинг биринчи ходими Мелания Трамп баёнот эълон қилди ва унда шундай дейилган:

“Трамп хоним болаларни оиласидан ажратишаётганини изтироб билан кўриб турибди ва иккала томон ҳам, ниҳоят, муваффақиятли иммиграция ислоҳоти ўтказиш учун сайъ-ҳаракатларини бирлаштира олишига умид қилади”, – деб баён қилди унинг матбуот хизмати. Баёнотнинг матнида “қонунга риоя қиладиган, лекин айни пайтда ғамхўрлик тамойилларига биноан бошқариладиган” мамлакат бўлиш зарурияти ҳам таъкидланади..

Собиқ биринчи хоним Лора Буш The Washington Post газетасида ажратиб қўйиш сиёсати “шафқатсиз ва ахлоққа зид” эканлигини ёзди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бизни миллат дангаса эмас, энг сабрли миллат”

Фэйсбукда айланиб, муҳокама бўлиб юрган Одилхон қорини «дангасалар» ҳақидаги гаплари хотираларимни ёдга солиб юборди. (more…)

Иқтисодчи: электр таъминотидаги узилишлар зарари миллиардлаб долларларни ташкил қилиши мумкин

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда бир неча соатлик электр таъминотидаги узилишлар миллиардлаб долларни тузиши мумкин. Бу ҳақда иқтисод фанлари номзоди, россиялик ...

Мирзиёев: “қора рўйхатдан чиқарилганларга уй берилсин”

Президент Шавкат Мирзиёев қора рўйхатдан чиқарилган диндорларга муносиб иш, арзон кредит ва уй-жой билан таъминлаш кераклигини айтган. Урганчда гапирган Президент "йўлдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400