Душанбе шаҳар мэри Рустами Эмомалининг сохта саҳифасининг келиб чиқишини текширмоқда

Душанбе шаҳар мэри Рустами Эмомалининг сохта саҳифасининг келиб чиқишини текширмоқда

Душанбе мэрияси Тожикистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб Фейсбукда пойтахт ҳокими Рустами Эмомалининг сохта саҳифасининг келиб чиқишини ўрганиш борасида илтимос қилди. Бу ҳақда 18 июнm куни Душанбе шаҳар мэри расмий вакили Абдумажид Усмонзода маълум қилди.

Айни дамда Фейсбукда гўёки Рустами Эмомалига тегишли бўлган учта сохта саҳифа пайдо бўлди. Бу саҳифаларда шаҳар маъмуриятининг фаолияти ҳақида янгиликлар эълон қилинади. Ўнлаб шаҳарликлар Фейсбукда Рустами Эмомалининг саҳифаси пайдо бўлганини табриклашмоқда, айримлар мэрга шаҳар хизматлари ҳақида шикоятлар ёки ўз мавзеларидаги хўжалик муаммоларини ҳал қилиш масаласида илтимослар билан мурожаат қилишган.

​«Бу саҳифалар –сохта ва Душанбе шаҳар мэрига мутлfқо алоқаси йўқ. Фейсбукда Рустами Эмомалининг саҳифаси йўқ. Тўғри, сохта саҳифаларда таҳқирловчи ҳужумлар йўқ, шунга қарамай мэрия саҳифаларнинг келиб чиқишини аниқлаш мақсадида ТР ИИВга мурожаат қилишга қарор қилди. Биз текширувлар натижаларни кутаяпмиз», – деди Абдумажид Усмонзода.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Душанбе мэриясининг ўз вебсайти бор эди. Mometavonem.tj сайти 2012 йилнинг январида ўша вақтдаги шаҳар ҳокими Махмадсаид Убайдуллаев ташаббуси билан ташкил этилган ва ҳар бир фойдаланувчига ўз мурожаатини зудлик билан рўйхатдан ўтказиш имкониятини берар эди. Бунинг учун фойдаланувчи муаммо манзили ва алоқа учун телефонини кўрсатиши керак эди, холос. Сайт орқали олинадиган барча маълумотлар очиқ бўлиб, шикоятлар статистикаси кўринишида ёки тумандаги муаммони акс эттирарди. Бунинг учун мэр қарорига биноан туман маъмуриятлари ва шаҳардаги коммунал хизматларда махсус хоналар ташкил этилиб, масъул шахслар тайинланган эди.

Вебсайт беш йил мобайнида иш режимида фаолият юритди ва Убайдуллаев мансабидан озод қилиниб, президент Эмомали Раҳмонинг катта ўғли Рустами Эмомли шаҳар ҳокими этиб тайинланганидан сўнг, 2017 йилнинг январ ойи сўнгидан янгиланишни тўхтатди.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг Фейсбукда саҳифаси бор. Бироқ, унда президент вебсайт ишлаётгани ҳақидаги маълумотдан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

159-модда билан айбланаётганларнинг навбатдаги суди бўлиб ўтди

Суратда Б. Абдуллаев ва Х. Насриддинов 2 апрель 2018 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида конституцион тузумни ағдариш мақсадида фитна уюштиришда, конституцион ...

Ижтимоий тармоқ: дан ходимларининг “мойка”чини қўлга тушириши

Ўзбекистоннинг “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган кўрсатувлардан бирида ДАН ҳодимларининг “мойка”да ишловчи йигит мижознинг автомобилини бошқа автомобиллар учун жой ...

Бекатдаги гурунглар

Ён-атрофдаги воқеа-ходисаларга муносабатимизда баъзи саволларга жавоб. Ёз ойларининг сўнгги кунларида вилоятимиз маркази Урганчга бордим. Мақсадим, у ердан туманлардан бирига ...