Петербургда ўзбек ва озарбойжонлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Санкт-Петербургдаги бозорда травматик қурол ишлатиш ҳолати кузатилган оммавий муштлашув юз берди, уч иштирокчи жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, жабрланганлар касалхонага олиб кетилган. Таъкидланишича, савдо жойи учун келиб чиққан баҳс можарога сабаб бўлган.

«Свободная пресса» хабарига кўра, муштлашувда умумий сони камида саккиз кишидан иборат бўлган Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирок этган.

Полициядан маълум қилишларича, можаро давомида травматик қурол ишлатилган. «Фонтанка»нинг ёзишича, жанжал иштирокчиларидан бири рақибларига бита билан ҳужум қилган.

Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб ногирон фарзанди бор оналарга пенсия тўланади

2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ...

Қирғизистоннинг собиқ мҳх раиси ярадор бўлди

Қирғизистон Миллий ҳавсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Абдил Сегизбаев ярадор бўлди. Уни қирғизистонлик шифокорлар  шифохонага етказишган. Маълумотларга қараганда, у ...

Пуфак

Саноқсиз ситилар, йилда бир марта мажлис ўтадиган ҳашаматли бинолар, зўрлаб тиқиштирилаётган турли “намунали” уйлар, бойларга аталган, лекин ҳалигача харидор топилмай бўм-бўш ...