Каримберди Тўрамурод: Мендан журналист чиқмади

Хуллас, мен ҳақиқий журналист бўлолмадим. “Агар ноҳақдан ноҳақ, очиқчасига жўрттага қамалган олтиариқлик тадбиркор Солижон ҳожи Мирзажоновнинг оқланишига ёрдам беролсам, ўзимни журналист деб ҳисоблайман”, деган эдим. Ёрдам беролмадим. Солижон ҳожи 8 йилга қамалиб кетди!

Демак, ОАВ нинг тўртинчи ҳокимият экани қуруқ гап экан!

Анови гаплар йилда бир марта, 27-июнь куни айтиладиган ялтироқ сўзлар экан!

Солижон ҳожи ака ҳақида тинмай бонг урдим, биров нима деяпсан, демади.

Президентнинг матбуот котиби Алламжоновга шахсан мурожаат қилиб, “Бу гаплардан Президентни хабардор қилинг, ахир у киши Солижон ҳожини яхши билар, яхши кўрар эди, бунга йўл қўймасликлари керак эди”, дедим. Алламжонов парво ҳам қилмади.

Мен Солижон ҳожи аканинг фарзандларига берган ваъдамни бажара олмадим, бир тийинлик нафим тегмади уларга!

Адолат тикланишига ҳисса қўшолмас эканман, ҳақсизлик аниқ кўриниб турган жойда ҳақ қарор топишига заррача ёрдам беролмас эканман, нима қиламан, журналист бўлиб?!

Солижон ҳожи аканинг фарзандларидан узр сўрайман!

Ноҳақлик азобини тортиб ётганлардан узр сўрайман!

Адолатсизлик қурбони бўлиб ётганлардан узр сўрайман!

Мен бир нарсани билиб қолдим: гап бошқа, иш бошқа экан!

Кўп гаплар фақат ТВ учун айтиларкан! ПР учун айтиларкан! Ваҳима учун айтиларкан! Тегишли идораларнинг тегишли катткаонларига бошқача кўрсатма бериларкан!

Адолат учун курашаман, дея аслида, ҳеч нимага эришмадим. 5-10 душман орттирганим қолди…

Мен нуқул мақтайдиган, ҳамду-сано ўқийдиган қаламбоз бўла олмайман!

“Арпага ўроқ тушди”, “Товуқларимиз ҳар қачонгидан кўп тухум бермоқда”, “Сигирларимиз ҳар йилгидан кўп сут бермоқда”, “Ҳоким бувадан ҳамма хурсанд”, “Тадбиркор 20 та боланинг сунат тўйини қилиб берди”, “Фермер 10 та кам таъминланган оила вакилларини уйлантириб қўйди”, деган олди-қочдиларни ёзадиган хабарчи бўлишни ҳам истамайман.

“Мен бу оламга бевақт келибман!”

Хуллас, энди ўзимга бошқа иш ахтараман!

Алвидо, ёзилмай қолган мақолаларим!

Каримберди Тўрамурод

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...

«осмон очилиши» чипталар арзонлашишига олиб келади». блогерлар аэропортларни хусусийлаштириш ҳақида фикр билдиришди

Фото: KUN.UZ Яқинда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги халқаро аэропорт 415 миллион долларга сотилгани маълум бўлганди. Бу хабар ўзбекистонлик блогерларнинг яна аэропортларни ...

Юлий юсупов чегара ҳақида: шафқатсиз аттракцион ва «гўштқиймалагич»  

Черняевка яқинидаги чегара пункти орқали Тошкентга қайтиб келдим. Жуда шармандали ҳолат, деб ёзади иқтисодчи Юлий Юсупов Facebook’даги саҳифасида.  Юлий Юсупов «Чегарадан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400