ИШСИЗЛИК МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛГАНДА ЭДИ

Бундан беш йил бурун Бойсун туманидан Россияга иш излаб кетган Дилдора Москва шаҳрига бориб ҳамқишлоқларининг ёрдамида ошхоналардан бирига ишга жойлашди. Унча-мунча пул топди, оиласига ёрдам берди. Орадан бир-икки йил ўтиб Москва ўзининг  юртидек бўлиб қолди. Ёш эмасми, ўз тенги ўзбекистонлик йигит-қизлар билан танишди ва Шўрчи туманида яшовчи Олим деган йигит билан жуда иноқлашиб қолди.

Уларнинг дилдан суҳбатлари эҳтиросли муҳаббатга айланди ва Дилдора ҳомиладор бўлиб қолди. Фарзанди туғилгач, Олим унга уйланишга ваъда берди ва улар Ўзбекистонга қайтишди. Шўрчида Олимнинг ота-онаси Дилдорани хушламай қарши олди ва Олимдан ундан айрилишни талаб қилишди. Олим ота-онасининг раъйига қарши боролмади, Дилдоранинг жавобини бериб юборди. Дилдора ноилож ижарага уй топиб кўчиб чиқди, у ҳали эридан умидини узмаган эди. Маҳалла ҳисобига рўйхатга ўтмоқчи бўлганида паспорти ва бошқа ҳужжатларининг йўқолганини сезиб қолди, Олимга қўнғироқ қилди, Олим эса унинг ҳужжатларидан хабари йўқлигини айтди холос. Дилдора нима қиларини билмай чақалоғи билан тунни тонгга улаб ўтириб чиқарди.

Ота-онасининг уйига боргани юзи чидамайди, на ўзининг ва на қизининг ҳужжати бор, ноилож Бойсун тумани Ички ишлар бўлимга борди.

-Энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима тўлайсиз, сўнг паспорт олишингиз мумкин,-деди ходим.

-Пулим йўқ, энди нима қиламан? Дилдора яна ноилож Шўрчига қайтиб Олимдан ёрдам сўради. Олим эса бегоналардек ёрдам бериш имкони йўқлигини айтиб бошқа безовта қилмаслигини сўради.

-Ҳозир ҳужжатларсиз гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда яшаяпмиз, туман, вилоят органларига ёрдам сўраб мурожаат этдим, ҳамма ёрдам беришга ваъда беради, лекин ҳали ҳеч ким ёрдам бергани йўқ.

Россияга ишга боришининг сабабини сўраганимизда, Бойсунда хотин-қизлар тугул эркаклар иш топиша олишмайди-ку, мен ўттиз ёшга яқинлашиб қолган эдим. Россияда ишлаб ўз ҳаётимни изга солиб оламан деб ўйлагандим, энди билсам ҳаётимни издан чиқарибман. Ўзимга қўшиб норасида бола ҳам сарсон. Нима қилишимни билмайман, баъзида ўлимимга ҳам рози бўламан, лекин боламни ўйлаб шаштимдан қайтаман.

-Ҳаммаси яхши бўлади, фақат сабрли бўл, Дилдора.

Бизнинг ёшлигимиз ҳозир қарғишга қолган собиқ иттифоқ даврига тўғри келган. Ким иш билан банд, ким ўқиш билан машғул эди. Шунинг учунми ҳарқалай куйди-чиқди, ажралишлар жуда кам эди.

Юртимизда ишсизлик муаммоси ҳал этилганда эди, бундай нохуш ҳодисаларга, ажралишларга чек қўйилар эди. Ёшларнинг, айниқса хотин-қизларнинг иш билан  таъминланиши жудаям ачинарли аҳволда. Фарзандларини ўқитаман деган ўзига тўқ  киши ҳам контракт тўловларини эшитиб “дод” деб юборади. Олий маълумотсизларга фақат “мардикор бозори”да ёки қўшни давлатларда иш топилиши мумкин. Ҳар иккаласининг ҳам меҳнати оғир, нони қаттиқ бўлади.

Оловжон

Манба: nor.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шимолий тожикистон раҳбари алмашди

Шимолий Тожикистонни қамраб олган Суғд вилояти (Ленинобод области) раиси Абдураҳмон Қодирий ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига вилоят раиси вазифасини бажарувчи этиб ...

Ўзбекистонда дарахтларни кесиш тўловлар асосида амалга оширилади

Ҳукумат қарори билан Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом ...

Дайджест: марказий осиё терроризмнинг уруғими?

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон мусулмон-рохинжаларга нисбатан зўравонликлар қўллангани, бунинг оқибатида 600 мингга яқин киши қўшни Бангладешга қочиб ўтишга мажбур ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400