Шимолий Тожикистон раҳбари алмашди

Шимолий Тожикистонни қамраб олган Суғд вилояти (Ленинобод области) раиси Абдураҳмон Қодирий ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига вилоят раиси вазифасини бажарувчи этиб Ражаббой Аҳмадзода (Каримов) тайинланди.

13 январ куни эрталаб Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва президент маслаҳатчиси Асадулло Раҳмон охирги беш йил давомида Суғд вилояти раиси вазифасини бажариб келган Абдураҳмон Қодирий нафақага чиққанлиги муносабати мамлакат президенти фармони асосида вазифасидан озод этилганлигини эълон қилди. Шунингдек, президент Эмомали Раҳмон фармони асосида Ражаббой Аҳмадзода Суғд вилояти раиси вазифасини ижро этувчи бўлиб тайинланганлигини айтиб, вилоят аҳлига янги раисни таништирди.

Абдураҳмон Қодирий 2013 йилнинг кузида Суғд вилояти раиси вазифасига тайинланиб, беш йиллик фаолияти давомида шимолий Тожикистонда кўплаб ислоҳотларни бошлаб берди. Жумладан, қишлоқ хўжалигида барча йирик колхозларни ер ҳажми 10 гектардан ошмайдиган кичик-кичик оилавий ва алоҳида деҳқон хўжаликларига тақсимлаш ишларини бошида шахсан ўзи турди. Шунингдек, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида қўлда гилам, атлас ва адрас тўқиш каби халқ ҳунармандчилигининг тараққий этишига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, катта ҳисса қўшди.

Ражаббой Аҳмадзода мамлакат шимоли учун таниш чеҳра. У 1971 йилда  Хўжанд шаҳрида туғилган. Қозоқистонда олийгоҳни тамомлаган. Йиллар давомида турли идораларда раҳбар вазифаларида ишлаб келган. Охирги вазифаси – Тожикистон Ер ва геодезия қўмитаси раиси вазифасига тайинланишидан олдин Хўжанд шаҳар раиси ва ундан олдин Қайроққум шаҳар раиси вазифаларида ишлаган эди.

 Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мустақиллик чироқлари қачон порлайди?!

Азиз замондошим, Тошкент метрополитэни ҳақида нималарни биласиз?! Ёки метрополитэнга тушган бўлсангиз (қачонлардир бўлса ҳам) илк таассуротларингизни эслаб кўрингчи,  бу ...

Дунёни ларзага келтираётган хабар

Айтишларича, инсон қалбида забт этилмаган ва ҳис қилинмаган гўзал туйғуларни фарзанд қувончи ҳадя қилар экан. Чиндан ҳам, болалар бизга ҳаётнинг энг гўзал туйғуларидан ...

Ўзининг қонуний мулки учун бозорга ижара тўлаётган тадбиркор қисмати

Фото: flickr.com Азалдан халқимизда пурмаъно бир нақл бор: «Отанг - бозор, онанг - бозор». Негаки, мана шу масканда минглаб кишининг юмуши осонлашади, яна шунча инсоннинг ...