ЖЧ-2018. Франция – икки карра жаҳон чемпиони!

Россияда ўтган жаҳон чемпионати финал учрашувида Франция Хорватияни 4:2 ҳисобидаги мағлубиятга учратди ва жаҳоннинг икки карра чемпионига айланди.

Дидье Шешам шогирдлари баҳснинг 18-дақиқасида ҳисобни очишди. Гризманн ўзи жарима ишлади ва ундан оширган тўпини хорватлар ҳужумчиси Марио Манжукич ўз жамоаси дарвозасига жойлаб қўйди. Эътиборлиси, шу тарзда у жаҳон чемпионатлари тарихида финал ўйинида автогол муаллифи бўлган илк футболчига айланди.

Орадан 10 дақиқа ўтиб Иван Перишич мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим охирларида Перишич ўз жарима мақдонида қўли билан ўйнади ва учрашув ҳаками ВАР тизими ёрдамида пенальти белгилади. Французлар етакчиси Антуан Гризманн пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида французлар яна муваққият қозонди. Аввалига Поль Погба ажойиб зарбаси билан, бироз вақт ўтиб Килиан Мбаппе узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Учрашув тақдири ҳал бўлгандек туюлган бир вақтда Марио Манжукич Ллориснинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни қисқартирди. Хорватларда вақт етарлича эди, аммо қолган дақиқаларда французлар ҳимояда яхши ўйнади ва ҳисоб ўзгаришига йўл қўймади.

Шу тариқа Франция икки карра жаҳон чемпионига айланди.

ЖЧ-2018. Финал

Франция – Хорватия 4:2

Голлар: 1:0 – 18, автогол Манджукич, 1:1 – 28 Перишич, 2:1 – 38, пенальти Гризманн, 3:1 – 59 Погба, 4:1 – 65 Мбаппе, 4:2 – 69 Манджукич.

Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте (Нзонзи, 55), Погба, Матюиди (Толиссо, 73), Гризманн, Жиру (Фекир, 81), Мбаппе.

Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пьяца, 81), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Крамарич, 71), Манджукич.

Огоҳлантиришлар: Канте (27), Люка Эрнандес (41), Врсалько (90).

Манба:Xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қарийб 1400та аёқш тадбиркорларга сотилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини ...

Бир ҳафта давомида онлайн аукцион орқали 2,5 млрдни сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди, - дея хабар бермоқда spot.uz. 5 августдан 11 августгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион ...

Тожикистонда аёл ўз фарзандининг танасига нина тиққанини инкор қилмоқда

Шифокорлар танасидан 10та нина олиб ташлаган боланинг онаси фарзандининг баданига атайлаб нина тиққани борасида ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқда. 23 июль куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400