Қирғизистон: Сиёсий тутқун Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашган

Қирғизистон қамоқхонасида сақланаётган таниқли ўзбек инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азижон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашган.

Бу ҳақда Қирғизистондаги Қийноқлар олдини олиш Миллий марказининг директори Нурдин Сулаймонов хабар қилган.

67 ёшли сиёсий тутқуннинг аҳволи оғирлашгани ҳақида Нурдин Сулаймоновга ўзининг манбаси хабар берган.

Шундан сўнг Қийноқлар олдини олиш Миллий маркази ходимлари Азимжон Асқаров билан учрашиш ва унинг аҳволи ҳақида тўлиқроқ маълумот олишга ҳаракат қилганлар.

Аммо марказ ходимлари Бишкек шаҳридаги СИЗО-1 деб номланадиган қамоқхонага борганларида учрашувга рухсат берилмаган.

Қароргоҳи Москвада бўлган халқаро «Фарғона» ахборот агентлигининг мухбири Екатерина Ивашенко ҳам Азимжон Асқаров билан учрашишга изн сўраган.

Лекин журналистга ҳам сиёсий тутқун билан кўришишга рухсат берилмаган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва журналист Азимжон Асқаров 2010 йил ёзида Қирғизистон жанубида рўй берган қирғизлар билан ўзбеклар ўртасидаги этник тўқнашувлар пайти ҳибсга олинган эди.

Уни 2010 йил июь ойидаги этник зўравонликлар ва милиция ходимининг ўлимида айблашган.

Азимжон Асқаров ҳодисалар вақтида зўравонликлар, жумладан, ўз қишлоғидаги уйларнинг ёқиб юборилганини видеога олиб, интернетда чоп этиши ортидан ҳибсга олинган.

Азимжон Асқаров айбсиз экани ва ҳибсга олинганидан сўнг шафқатсиз қийноқларга солинганига қарамасдан, Қирғизистондаги қатор маҳкамалар кекса фаолни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган.

Ҳукмдан норози Азимжон Асқаров очлик эълон қилган эди.

Кўплаб халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, қатор хорижий давлатларнинг раҳбарлари Азимжон Асқаровнинг ноқонуний ҳибсга олингани ва қийноққа солингани айтганлар, унга нисбатан жиноят ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилганлар.

Аммо Қирғиз ҳукумати ушбу чақириқларни инкор этиб келади.

2010 йил июнида Ўш ва Жалолободда юз берган зўравонликларда жабрланганларнинг ҳам, жазоланганларнинг ҳам кўпчилиги ўзбеклар экани айтилади.

Воқеаларда юзлаб инсон ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар уйларини ташлаб чиқишган.

Ҳодисаларни ўрганган халқаро мустақил комиссия Ўшнинг ўзбек маҳаллаларида содир этилган зўравонликлар “маҳкамада исботини топгани тақдирда, инсониятга қарши жиноятларга тенглаштирилиши мумкин”лигини айтган.

Қирғиз парламенти халқаро комиссия хулосаларини рад этган.

Қирғиз ҳукумати зўравонликлардан кейинги маҳкамаларда ўзбекларнинг нишонга олинганини инкор этиб келади.

Манба: BBCUZBEK.COM 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир кунда 142,6 млн сўм зарар кўрди

“EVERYDAY.UZ”нинг ёзишича, Тошкентда Мустақиллик байрами куни автомашиналар иштирокида норасмий автокарвон ташкил этилган. Ушбу жараён видеолавҳалари ижтимоий тармоқларда ...

Илҳом алиев чўлпон-отадаги саммитда тоғли-қорабоғ муаммосини айтиб чиқди

Қирғизистонинг Чолпон-Ата шаҳрида ўтаётган Турк тилли мамлакатларнинг ҳамкорлик кенгашининг саммитида Озарбайжон президенти Илхом Алиев Тоғли Қорабоғ муаммосини айтиб чиқди. ...

Депутат кабул дусов шавкат мирзиёевдан уйғурларни ҳимоя қилишни илтимос қилди

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов 16 июль куни Ўзбекистон Президентига Хитойдаги уйғурларни ҳимоя қилишни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400