Глобал қуллик индексида Ўзбекистон позицияси икки йилда 64 поғонага яхшиланди

Бош қароргоҳи Австралияда жойлашган Walk Free Foundation ташкилотининг 2018 йил учун эълон қилган Глобал қуллик индексида дунёнинг 167 мамлакати орасида Ўзбекистон 69-ўринни эгаллади.

Ҳисоботда таъкидланишча, Ўзбекистонда 160 минг киши замонавий қуллик шароитида яшайди. Мажбурий меҳнат билан шуғулланишга мажбур бўлаётганлар сони ҳар минг кишига 5,18 одам миқдорида тўғри келмоқда.

Янги индексдаги баҳолар Ўзбекистон сўнгги икки йилда ўз рейтингини кескин яхшилаганини кўрсатиб турибди.

Масалан, 2016 йил учун эълон қилинган Глобал қуллик индексида Ўзбекистон 167 давлат орасида бешинчи ўринга қўйилган эди. Ўзбекистоннинг “шармандали бешлик”дан жой олишига пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш сабаб бўлган.

Марказий Осиё минтақаси бўйича рейтингда Туркманистон 17-ўринни, Тожикистон 75-ўринни, Қозоғистон 83-ўринни ва Қирғизистон 85-ўринни эгаллаган.

Индекснинг биринчи поғонасида Шимолий Корея қайд этилди. Бу мамлакатда 2,6 миллион киши мажбурий меҳнат билан машғул.

Эритрея, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Афғонистон, Мавритания, Шимолий Судан, Покистон, Камбожа ва Эрон ҳам энг ёмон ўнликка кирган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон – сурия ўйинида қирғизистонлик ҳакамлар ишлайди

11 июнь куни Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.  Бу баҳсни Рисбек Шекербеков бошчилигидаги қирғизистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб ...

Latam airlines авиакомпанияси банкрот бўлгани тўғрисида ариза берди

Latam ва унинг шўъба корхоналари Чили, Бразилия, Колумбия ва Перу ҳукуматлари билан қўшимча молиялаштириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Фото: Shutterstock Latam ...

Тошкент қамоқхонасидаги маҳкумларнинг жанжали ўлим билан якунланди

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли УЯ 64/38-сонли колонияда қасддан одам ўлдиргани учун жазо муддатини ўтаётган андижонлик 54 ёшли маҳкум Мухтор ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400