Latam Airlines авиакомпанияси банкрот бўлгани тўғрисида ариза берди

Latam ва унинг шўъба корхоналари Чили, Бразилия, Колумбия ва Перу ҳукуматлари билан қўшимча молиялаштириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Фото: Shutterstock

Latam Airlines Group авиакомпаниялар гуруҳи ва унинг Чили, Перу, Колумбия, Эквадор ҳамда АҚШдаги бўлинмалари банкротлик тўғрисида ариза берди.

Компания ўзининг икки йирик акциядори – Куэто ва Амаролар оиласи ва Qatar Airways авиакомпанияларининг 900 млн доллар миқдоридаги ёрдамини олганини билдирди. Компания ҳозирда 1,3 млрд долларга яқин маблағга эга.

“COVID-19 пандемияси бошланган вақтда Latam соғлом ва даромадли авиакомпания эди, аммо юзага келган ҳолатлар жаҳондаги талабнинг инқирозга учрашига сабаб бўлди ҳамда нафақат авиацияни тўхтатиб қўйди, балки соҳанинг яқин келажакдаги ҳолатини ҳам ўзгартириб юборди”, – деди авиакомпания ижрочи директори Роберто Алво.

Latam ва унинг шўъба корхоналари Чили, Бразилия, Колумбия ва Перу ҳукуматлари билан қўшимча молиялаштириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Коронавирус пандемияси сабабли халқаро авиақатновларнинг чекланиши жаҳондаги кўплаб авиакомпанияларни парвозларни тўхтатишга мажбур қилди.

Аввалроқ Германия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли оғир вазиятда қолган Lufthansa авиакомпаниясига ёрдам беришга қарор қилганди.

https://kun.uz/news/2020/05/26/latam-airlines-aviakompaniyasi-bankrot-bolgani-togrisida-ariza-berdi

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Алаш мухторияти

Алаш Мухторияти — қозоқ халқининг 1917-1920 йиллардаги миллий давлати. Алаш мухторияти 1917-йилнинг 13-декабрида Оренбургда бўлиб ўтган II Умумқозоқ қурултойида ташкил ...

Андижонда бўёқ заводи ёниб кетди

2019 йилнинг 11 март куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Садда” МФЙ ҳудудида жойлашган “Кўмакай орзуси” МЧЖга қарашли лоқ-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин ...

Шерзод қудратхўжаев: мўъжизалар остидаги… оғир меҳнат

Яқинда Хитой ва Корея сафаридан қайтдим. Кўп таассуротлар билан қайтдим: завқландим, кузатдим, ўргандим. Бу халқлар, уларнинг яшаши, давлатларнинг гуркираб ривожланишини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400