Орландода дарахт экиш хизмати

Тасодифан жуда қизиқ нарсага дуч келиб қолдим. Орландо шаҳри расмий сайтида “Tree Programs” (Дарахтлар билан боғлиқ дастурлар) деган бўлимча бор экан. Бу бўлим шаҳар аҳолисига уч хил хизмат тури таклиф қиляпти.

  1. Private Property Trees — хусусий уйларга дарахт ўтқазиш/экиш хизмати. Уйингиз рўпарасига, кўча четига иккита, уйнинг ён бурчакларига тўртта дарахт экиб бериш таклиф қилиняти бунда.
  2. Street Tree Program — Сиз шаҳарнинг исталган бирор кўчасига дарахт экилиши керак деб ҳисобласангиз, бу бўйича сўров юборасиз, сўров қабул қилингач, маъмурият қайси жойга дарахи экилса “чўткий” бўлишини аниқлайди. Дейлик сизнинг офисингиз жойлашган кўчада дарахт камроқдек. Сўров юборасиз. Сўровингиз қабул қилиниб, дарахт экиб кетилгач, у дарахтнинг эгаси сиз бўласиз ва унга сув қуйиб туришга масъул ҳам ўзингиз.

Юқоридаги ҳар икки хизмат тури мутлақо бепул. У ҳам етмагандек, қандай дарахт экилиши лозимлигиниям ўзингиз танлайсиз. Сайтда анчагина дарахтлар рўйхати берилган. Эътиборлиси, ниҳоллар эмас, анча катта, соя берадиган дарахтлар таклиф қилиняпти.

Бу ишни амалга оширишам “вўшшим” осон:

  1. Дарахтлар рўйхатидан маъқулини танлайсиз.
  2. Онлайн формани тўлдирасиз— Исм-шариф, телефон рақам, манзил дегандек.
  3. Танланган дарахт қандай парваришланиши кераклиги ҳақидаги йўриқномани ўқиб, ўқиганингиз ва розилигингизни белгилаб, “птичка” қўйворасиз — тамом.

Учинчи хизмат турида бўлса  ўзининг ерида кўп миқдорда дарахт етиштирмоқчи бўлганлар учун арзон, “оптом” нархда дарахтлар таклиф қилиняпти.

P.S. Орландо, умуман Флорида шундоқ ҳам ям-яшил, Google Map орқали шундоқ текширволишингиз мумкин. Ижтимоий тармоқларга бир-иккита расм қўйсам айримлар ҳазиллашиб “Ўрмонда яшаркансан-да”, деб айтдиям. Лекин дарахтнинг ортиқчаси, кераксизи бўлмайди. Айниқса шаҳарларда.  Айниқса иссиқ ўлкаларда.

Муаллиф: Аброр Қодиров

Манба:  Floridiston телеграмм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сиз энди россиядан 50 000 долларгача пул юбориш ҳуқуқига эга бўлдингиз

Россия Марказий банки жисмоний шахслар учун пул ўтказмаларига янги чеклов белгилади. Тегишли эълон банк сайтида эълон қилинди. Бир ой давомида Россиядаги банк ҳисобварағидан ...

16 нафар ўзбекистон фуқаролари озод қилинди

Қозоғистон Республикасининг Қўстоной шаҳрида полиция томонидан маҳаллий тегирмон комплексида эркинликдан ҳоли ҳолда ишлаган 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари озод қилинди. ...

Ғофур раҳимов ҳам қора рўйхатда — ақш собиқ сссрдан яна ўнта криминал авторитетни қора рўйхатга қўшди

АҚШ собиқ иттифоқ республикалари, асосан, россиялик яна 10 нафар криминал авторитет номларини қора рўйхатга қўшди. Бу ҳақда жума куни АҚШ молия вазирлиги хабар берган, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400