Қирғизистонда маълумотни чин ёки ёлғонлигини аниқловчи сайт ишга тушди

Фото: factcheck.kg сайти скриншоти

Қирғизистонда Интернет тармоқларида тарқаётган маълумотларнинг, журналистлар ёзаётган хабар ва шарҳнинг рост ёки ёлғон эканлигини аниқлаш учун янги сайт ишга тушди. Бу йил 1-июнда очилган factcheck.kg сайти мамлакатдаги медиа саводхонлигини ошириш бўйича лойиҳаси асосида халқаро “Сорос-Қирғизистон” фондининг молиявий ёрдамида иш юритмоқда. Бу ҳақда ушбу сайтнинг ҳодимлари Озодликнинг қирғиз ҳизматига маълум қилди.

Сайтнинг асосий мақсади-фейкларни ошкор қилиш ва ўқувчиларни ҳар бир маълумотга ишонавермасдан, танқидий муомала билан қабул олиб, рост ёки ёлғон эканлигини билишга ўргатишдир. “Хабарларнинг барчаси – ҳақиқат эмас” дейди сайтнинг бош муҳарири.

Сайтда оммавий ахборот воситаларида ёритилаётган мақолаларни таҳлил қилиш, ҳақиқат билан тўқима маълумотларни ажрата билиш қоидалари аудио, видео ва матн шаклида рус ва қирғиз тилларида эълон қилиниб боради. Ҳозирда сайтда элликга яқин таҳлилий маълумотлар мавжуд.

Қирғизистон фуқаролари ёки матбуот ҳодимлари қайси хабарнинг, фотосуратнинг ҳақиқийлигин билишни истаса, сайт орқали мутаҳасисларга мурожаат қилса бўлади.

 Фактчекинг –бу  журналистлик суриштирувнинг бир тури ва ҳозирда халқаро трендга айланмоқда. (SE)

Хабарни Сафия Илясова тайёрлади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда атушлик тадбиркорга нисбатан жиноят иши очилди

1979 йил 14 июнь куни туғилган Рехемаити. Й. “Hushnuda Tikuv Servis” МЧЖ ижрочи директори вазифасида ишлаб келиб, мамлакатимизга матолар олиб келиб сотиш билан шуғулланиб ...

Вирусолог коронавируснинг мияга жиддий хавфидан огоҳлантирди

Фото: «theconversation.com» Буюк Британиянинг Кент университети вирусологи Жереми Россман коронавируснинг қандай қилиб одам миясига таъсир ўтказиши ва неврологик аломатларни ...

Германиялик инвестор термизда қуриб битказаётган уйини сотолмаяпти

Асли келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Германия фуқароси Абдул Ваҳоб Қаюмий Сурхондарё вилоятига сармоя киритган йирик инвесторлардан бири ҳисобланади. У ижрочи директорлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400