Кеча Мўғулистонда Улан-Батордан Сайншанд шаҳрига кетаётган поезд ҳалокатга учради. Жабрланганлар 50 кишидан ошди…

 

Поездда жами 329 нафар йўловчи бор эди. Катта тезликда ҳаракатланаётган поезд рельслардан чиқиб ағдирилиши оқибатида уларнинг 50 нафардан кўпроғи турли даражада жароҳат олган. Жароҳат олганларнинг олти нафари врачлар тарафидан ўта оғир аҳволда дея баҳоланган. Мутахассисларнинг хабар беришича, ўтган кундан бери тинимсиз ёққан ёмғир темир йўл рельсларини ҳам сирпанчиқ, поездлар ҳаракатланиши учун хавфли ҳолатга келтириб қўйган. Мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари полковник Б. Мандахгэрэл қутқарув ва инфраструктурани қайта тиклаш масаласида шахсан бош-қош бўлмоқда. Ишчи гуруҳ 500 кишидан иборат. Юзга яқин полиция, фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тиббиёт муассасалари ҳамда ўт ўчириш хизматига тегишли машиналар ҳам фожиа юз берган жойга жалб этилган.

Манба:Ҳордиқ.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёни ўзгартирган кун. буюк француз инқилоби ҳақида

14 июль Францияда миллий байрам куни сифатида нишонланади. Бу сана тарихга Бастилия қамоқхонасининг ишғол этилиши сифатида кирган ва Францияда миллий байрам куни деб эълон ...

Исроил аскарлари уч фаластинлик балиқчини яралади

Исроил аскарлари Ғазо яқинида балиқ овлашга чиққан уч фаластинлик балиқчини отиб яралади. Бу ҳақда Ғазодаги қишлоқ хўжалиги қўмиталари иттифоқининг Балиқчилар қўмитаси ...

Ислом каримовнинг давлат котиби тиллалар ортилган самолёт ушланган воқеани эслади

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов ЎзА’га берган интервьюсида тиллалар ортилган самолёт қўлга олинган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400