Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик шерик давлатларга айланди

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида давлатлараро стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар берган.

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномада узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган.

Президентлар ўртасида қўшма баёнот ҳам имзоланган.

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Қуйидаги соҳаларда муҳим ҳужжатлар имзолаган:

1) Икки давлат Касаба уюшмалари Федерациялари ўртасида;
2) Миллий телерадиокомпаниялар ўртасида;
3) ЎзА Миллий ахборот агентлиги ва «Ҳовар» Миллий ахборот агентлиги ўртасида;
4) Сурхондарё вилояти ва Хатлон вилоятлари ўртасида;
5) Самарқанд вилояти ва Сўғд вилоятлари ўртасида;
6) Фанлар академиялари ўртасида;
7) Дин ишлари қўмиталари ўртасида;
8) Ўсимлик карантини соҳасида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
9) Маданият вазирликлари ўртасида;
10) Адлия вазирликлари ўртасида;
11) Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси ўртасида;
12) Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ва Тожикистон Давлат хизматлари агентлиги ўртасида;
13) Геодезия, харитасозлик ва кадастр қўмиталари ўртасида;
14) Ҳарбий техникалар масаласида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
15) Ҳукуматлараро таълим ҳужжатларини тан олиш ва педагогларнинг малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш масаласида олий таълим вазирликлари ўртасида;
16) Қишлоқ технологиялари йиғишда ҳамкорлик масаласида  икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
17) Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида (давлат чегаралари, элчихоналарга ер ажратиш, чегара постларидан ўтиш ва бошқа масалалар бўйича);
18) Метрология ва стандартлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан икки давлат Бош вазир ўринбосарлари ўртасида.

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома улар орасида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

«Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.

Тожикистон Президентининг давлат ташрифи давом этмоқда.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Истеъмол минимуми

Истеъмол минимуми (рус тилидан “прожиточный минимум” – шундай мазмунда таржима қилинди-тахр.ufq.uz) инсон танасининг нормал ишлашини таъминлаш ва унинг соғлиғини, озиқ-овқат ...

Кўпни деб…

 "Анави нарсамни сотиш имкониятини бой бердимда", деган гапларни кўп марта эшитганмиз.  Кўпчилик одамлар нархлар роса кўтарилган пайтда харид қилганлар ва харид қилишади. ...

Бишкекда «тўй учун қарз олма!» номли акция бўлиб ўтди

Бишкек шаҳрида 11-февралга ўтар кечаси фаоллар қарз олиб тўй ўтказишга қарши акция ўтказишди. Унда шаҳарнинг ҳар бир ҳудудига, асосан банкларнинг кириш қисмига «Тўйга қарз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400