Ўзбекистон ҳукумати аъзолари кортежи ЙТҲга учради, Абдулла Арипов ва Алишер Султонов жароҳатланди

 

Абдулла Арипов

20 август куни Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти кортежи Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасига учради.

«Kun.uz» манбаси аниқлик киритишича, Бекобод туманига кетаётган кортеж Деҳқонобод МФЙ яқинида аварияга учраган.

Алишер Султонов

Бош прокуратурадан «Kun.uz»га тасдиқлашларича, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Дамас» русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, кортежга урилган. Ушбу ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва унинг ўринбосари, «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси Алишер Султонов жароҳат олган.

Манба маълумотига кўра, кортежнинг бош қисмидаги Алишер Султонов бўлган автомобиль жиддий шикастланган, бош вазир ўринбосари ҳамда унинг ёнида бўлганлар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Айни вақтда улар шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Бош вазир Абдулла Арипов минган автомобиль эса кортежнинг орқароғида бўлган ва ЙТҲ вақтида жиддий шикастланмаган. Арипов ва унинг ёнидаги яна бир киши ҳам енгил тан жароҳати олган, уларнинг саломатлиги барқарор ҳолатда.

 

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мақсуд маматханов қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи бўлди

Маматханов Мақсуд Махмудович Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.  ...

Қирғизистонда рус тилини расмий мақомидан ажратиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилишмоқда

Қирғизистонда рус тилини расмий мақомини олиб ташлаш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилинмоқда. Бу  жамоавий сиёсий ва ватанпарвар кучларининг қурултойини бажариш ...

Ақш конгрессига хитойга коронавирус сабабли санкциялар қўллаш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди

Республикачи сенатор Линдси Грэм АҚШ конгрессига Хитойга нисбатан коронавирус билан боғлиқ санциялар киритиш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳасини киритди. Фото: Yuri ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400